Ўш: Қайта таъмирланган Бобур номидаги драма театрининг очилиши бўлиб ўтди

192

Ўш шаҳрида Бобур номидаги академик мусиқали драма театри тўлиқ таъмирланиб, 24 апрелда фойдаланишга топширилди.

Театрнинг очилиш маросимига Вазирлар Маҳкамаси Раисининг ўринбосари Эдил Байсалов, маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков бошчилигидаги делегация вакиллари иштирок этди.

Муассасанинг 100 йиллиги муносабати билан реконструкция қилиш лойиҳасининг умумий қиймати 5 миллион АҚШ долларини ташкил этган ва уни Ўзбекистон Республикаси молиялаштирган. Бундай қарор Президент Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга расмий ташрифи доирасида қабул қилинган.

Бобур номидаги драма театри. Сурат: Бекмирза Урустамов / Kloop
Сурат: Нурислом Абдисатаров / Kloop
Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков ва Ўш шаҳар ҳокими Бақитбек Жетигенов. Сурат: Нурислом Абдисатаров / Kloop
Сурат: Нурислом Абдисатаров / Kloop
Сурат: Нурислом Абдисатаров / Kloop
Сурат: Бекмирза Урустамов / Kloop
Сурат: Бекмирза Урустамов / Kloop
Сурат: Бекмирза Урустамов / Kloop

Бобур номидаги драма театри

Бобур номидаги драма театри Марказий Осиёдаги энг қадимий театрлардан биридир. Театр 1918 йилда Раҳмонберди Мадазимов раҳбарлигида тўгарак сифатида очилган. Ва 1937 йилда эса театрга сиёсатчи Сергей Киров номи берилиб, тўлиқ «театр» номини олган.

1992 йилда Қирғизистон мустақилликка эришгандан сўнг, унга ўзбек шоири Заҳираддин Муҳаммад Бобур номи берилган. Театр 480 томошабинга мўлжалланган.

Театрнинг жамоаси нафақат Қирғизистон жанубида, балки Ўзбекистон ва Москвада ҳам гастролларда бўлишган. Улар мамлакатда одамларга маънавий озуқа берган биринчи маданият арбоблари бўлишган.

Театрнинг 100 йиллиги 2018 йилнинг октябрь ойида нишонланиши керак эди, бироқ театр таъмирга муҳтожлиги сабабли маросим сурилган.

Муаллиф: Бекмирза Урустамов