24 апрелда Чуй вилоят ИИБ «Манас» аэропортига кетаётган йўлда мактаб ўқувчилари учраган автоҳалокат бўйича жиноий қўзғалганини билдирди. Ҳалокатда мактаб автобусида кетаётган ўқувчилар жабрланган.
Милициянинг маълумотига кўра, иш «Йўл ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш» моддаси бўйича қўзғатилди. Мазкур ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза ҳам тайинланди. Вилоят ИИБ ходимлари жароҳатланган болаларни касалхонага бориб, хабар олишди.
20 апрелда 27 нафар мактаб ўқувчиси тан жароҳати олган йўл-транспорт ҳодисаси юз берган. Автобусда Чуй вилоятининг Сўқулуқ туманига қарашли Ат-Баши мактаб-лицейининг бошланғич синфларида таҳсил олаётган болалар бўлган.
23 апрелда Шаҳар болалар шифохонаси бош шифокори Акилбек Маманов 3 нафар бола енгил тан жароҳат олгани учун уйларига жўнатилганини маълум қилган.
Реанимация бўлимига ётқизилган тўрт нафар боланинг уч нафари умумий бўлимга ўтказилди. Айтилишича, бир боланинг аҳволи оғир.
Бахтсиз ҳодисадан сўнг жабрланган болаларнинг ота-оналари президент Садир Жапаровга мурожаат қилиб, ўзлари истиқомат қилаётган Лесное қишлоғида мактаб қуриб беришни сўрашган. Қишлоқда мактаб бўлмагани учун болалар ўқиш учун бошқа қишлоққа боришга мажбур.