Сўқулуқ туманининг Манас қишлоқ ҳукуматига қарашли Лесное қишлоғининг турғунлари мактаб қуриб бериш илтимоси билан президент Садир Жапаровга мурожаат қилишди. Уларнинг айтишича, турғунлар бу масала бўйича барча органларга мурожаат қилган, аммо ҳеч ким ёрдам бермаган.
«Бизнинг Лесное қишлоғида 1500 киши яшайди, мурожаат қилмаган жойимиз қолмади, шу қишлоққа бир мактаб қуриб берсин деб, шу мактаб йўқлигидан бизнинг қишлоқдан Манас қишлоғига боришади, 7 км йўл юриб, қишин-ёзин таширдик, кеча бизнинг автобусни уриб кетиб, 24 боламиз касалхонада, кўпчилиги жонлантириш бўлимида ётибди. Кўпдан-кўп илтимос қиламиз, мактаб қуриб беринглар», — деб мурожаат қилишди турғунлар президентга.
Лесное қишлоғининг яна бир турғуни мактаб қуришга қишлоқда барча шартлар — ер, генплан ҳам борлигини, бироқ қурилиш бошланмаётганини таъкидлади.
«2016 йили генпланга тушган, лойиҳадан ўтган, аммо қишлоқ ҳукуматлар алмашиб, битмай қолган. Военно-Антоновкага ўтиб кетган, у ерда қурилиб битириш арафасида. Бизда еримиз ҳам тайёр, генплан ҳам тайёр, шу мактабга бир ёрдам бериб қўйсангиз, — деди у.
Яна бир қишлоқ яшовчиси болалар учун бошқа қишлоқнинг мактабига бориб келиш оғирлигини, йўл кўп вақтни олишини, болаларни ташиган автобус ҳам эскирганини билдирди.
«Бизни ҳам шундай илгари автобус таширди, унда болалар оз эди, қишлоқ катталашяпти, аҳоли кўпайиб, автобусга болалар сиғмай қоляпти. Уч муддатда ўқишади, уч марта олиб кетиш. Катта муаммо бўляпти, қишда қийин бўлди. Автобусимиз ҳам эски», — деб вазиятни тушунтирди турғун.
Бишкек — «Манас» аэропорти йўлидаги болалар иштирокидаги авария 20 апрелда бўлган. Йўл ҳаракати ҳавфсизлигини таҳминлаш бош бошқармасининг маълумоти бўйича, мактаб автобуси GoBus кичик автобуси билан тўқнашган.
Йўл ҳалокатидан 27 бола жабрланган. Уларнинг учтаси енгил жароҳатлангани сабаб уйларига чиқарилган. Яна бир боланинг аҳволи ўта оғир – у жонлантириш бўлимида. Ўқувчининг жағ ва сон суяклари синган.