Новқат: Қизининг ўлими ҳақида ота-онаси хабар бермаган, милиция воқеани 20 кундан кейин билган

98

Ўш вилоятининг Новқат туманида 14 ёшли қизнинг ўлими ҳақида унинг ота-онаси хабар беришмаган. Ўш ИИБдан «Турмуш» нашрига воқеа 4 апрелда содир бўлганини айтиб, вилоят ИИБ эса бу ҳақда 24 апрелда хабар топганини маълум қилишган.                 

Дастлабки маълумотларга кўра, қиз ўз жонига қасд қилган – унинг жасади ўз уйида осилган ҳолда топилган.

Бу факт милициянинг журналида қайд этилган. Бундан ташқари, милициядан қизнинг ота-онаси вафот этган куниёқ дафн этилганини, жасадни экспертизадан ўтказишга имкон бўлмаганини таъкидлашди.

«Апрель» телеканалининг хабар беришича, жасадни эксгумация қилиш фақат марҳумнинг ота-онасининг рухсати билан амалга оширилади.