Иссиқкўл вилоятига қарашли Оқсув туманидаги тоғли ҳудуддан қурол-яроғларнинг яширин жойи топилди. Бу ҳақда 22 апрелда МХДҚнинг матбуот хизматидан билдиришди.
Маълумотга кўра, вилоятдаги №2028 ҳарбий қисмнинг сапёр-инженерлар гуруҳи ва милиция ходимлари қуйидаги қуролларни топишган:
- 1 дона Ф1 ҳимоясиз граната;
- 3 дона қўл тутунли гранаталар;
- 1 дона ВОГ-17 снаряди;
- 1 дона сигнал патрони;
- 3 дона номаълум моделдаги босқинчи гранаталар;
- 1 дона 16 калибрдаги силлиқ милтиқ;
- 4 дона 7,62 калибрдаги патронлар.
Махсус хизматдан, бу бўйича жиноят иши қўзғатилиб, портловчи моддаларга ва ўқ-дорилар билан алоқадор шахсларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилаётганини қўшимча қилишди.