«Етти нафар Қирғизистон фуқароси бор». ТИВ қуролли тўқнашув бўлаётган Суданга бормай туришга чақирди

130

Ташқи ишлар вазирлиги ҳозирда қуролли тўқнашув давом этаётган Судан давлатида етти нафар қирғизистонликлар бор эканини таъкидлаб, аҳолини бу давлатга бормасликка чақирди.

Вазирликдан, Судандаги Қирғизистон фуқароларини яшаш жойидан чиқмай туришга, аэропортга, ҳарбий базаларга ва ҳукумат идораларига бормаслик ҳақида огоҳлантиришди.

«Саудия Арабистони Қироллигидаги элчиликнинг охирги маълумотига кўра, Суданда етти нафар қирғизистонлик бўлиб, улардан уч нафари БМТнинг Хартумдаги идорасида ишлайди. Бу масала Ташқи ишлар вазирлиги назоратида ва элчилик Судандаги Қирғизистон фуқароларининг сонини аниқлаш ишларини давом эттиради», — деб таъкидлашди вазирликдан.

Аввалроқ, 15 апрелда Суданда армия билан Тезкор ҳаракат кучлари ўртасида қуролли тўқнашув бошланган. Айни пайтда 600 дан ортиқ одам ҳалок бўлгани ва 3500 нафардан ортиқ киши жароҳатлангани айтилмоқда.

BBCнинг маълумотига кўра, Суданда фуқаролик бошқарувига ўтиш асосида, Тезкор ҳаракат кучларини қуролли кучларга бирлаштириш масаласи кўриб чиқилган. Бироқ икки томон етакчилари қўшилиш бўйича бир фикрга кела олмай талаш бўлиб, у қуролли тўқнашувга айланиб кетган.

Мамлакатнинг пойтахти Хартумни минглаб одамлар тарк этаётгани, беш миллион аҳоли яшовчи шаҳарда дори-дармон, озиқ-овқат ва тоза сув танқислиги бўлаётгани ҳақида хабар қилинмоқда.