Ўш: 2010 йилнинг июнь воқеалари бўйича қидирувда юрган Караматхан Абдуллаева қўлга олинди

154
Ўш қўзғолони, 2010 йилнинг 11 июни. Сурат: Reuters нашри

2010 йилнинг июнь ойидаги Ўш қўзғолонини ташкилотчиларидан бири сифатида қидирувда бўлган Караматхан Абдуллаева қўлга олинди. Бу ҳақда 24 апрелда Ўш шаҳар милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 2014 йили сиртдан 16 йилга судланган Абдуллаева шаҳар милиция бўлимининг вақтинча сақлаш жойига киртиилди. Муассаса кейинчалик батафсил маълумот берилишини билдирди.

72 ёшли Абдуллаева 2010 йилгача Ўшдаги ўзбекларнинг миллий-маданий марказининг масъул котибаси бўлган.

2021 йили 2 апрелда президент Садир Жапаров миллий хавфсизлик қўмитасига июнь воқеаларига боғлиқ материалларни текширишни топширган. Жиноят асосида 20га яқин сиёсатчи сўроқ қилинган.

Шунингдек, мазкур ишга боғлиқ давлат раҳбари Садир Жапаров ва МХДҚнинг раиси Қамчибек Ташиев ҳам бош прокуратурага сўроққа борган.

Бош прокуратуранинг 2020 йилдаги маълумотига кўра, ўлка жанубидаги этник тўқнашувдан 10 йил ўтгандан кейин 5,5 мингдан ортиқ жиноят иши қўзғалган. Аммо 360 иш очилиб, 4 минга яқин жиноят иши тўхтатилган.

2010 йили 10 июндан 14 июнгача Ўш ва Жалолобод шаҳарларида этник ўзбеклар билан қирғизлар ўртасида жанжал чиққан — шу кунлари Ўш билан Жалолобод кўчаларида комендантлик соати ва фавқулотда ҳолат эълон қилинган.

Минглаган бинолар ёқилиб, ҳарбий хизматчилар билан милициянинг қурол-яроғи ва махсус техникаси босиб олинган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, Қирғизистон жанубидаги 2010 йилнинг июнь ойидаги қўзғолонда 400дан ортиқ одам вафот этган, мингдан ортиқ одам жароҳатланиб, моддий зарар 2,2 млрд деб баҳоланган.