«100 минг сом талаб қилган». Солиқ хизматининг икки инспектори пора олаётган вақтида қўлга олинди

135

Чуй вилоятининг Москва туманидаги солиқ хизматининг икки инспектори пора олаётган вақтида қўлга олинди. МХДҚдан солиқ соҳасидаги доимий коррупция схемасига чек қўйилганини 22 апрелда билдиришди.

Маълумотга кўра, гумонланувчилар туман солиқ бошқармасида солиқларни йиғиш ва текшириш бўлимида катта инспектор, солиқ назорати бўлимида бош инспектор бўлиб ишлайди.

«Улар ўз мансабларини суиистеъмол қилиб, ваколатларини ошириб, солиқ текшируви натижаларини сохталаштириб, ҳақиқий даромадини яшириб, давлат рўйхатидан ўтказиш хизматига кўчмас мулк солиғи бўйича қарзи йўқлиги ҳақида маълумотнома бериш учун аёлдан 100 минг сом талаб қилишган», — дейилади маълумотда.

Ҳозирда гумонланувчилар МХДҚнинг вақтинчалик сақлаш жойига киргизилди. Ҳозирда коррупция схемасига алоқадор бошқа шахсларни аниқлаш ишлари олиб борилмоқда.