Материалнинг асл нусхаси Қирғизистонда инклюзив жамиятни ривожлантириш бўйича InKoom лойиҳаси сайтида эълон қилинган.
Роза Бегалиева гўзаллик салонининг эгаси. 2001 йилда маст ҳайдовчи уриб юборганида ногирон бўлиб қолган – умуртқаси синиб, ички аъзолари узилиб кетган.
2018 йилгача Розани онаси боқиб келган, у кўп ҳам ташқарига чиқувчи эди. Ногиронларга Қирғизистонда иш топиш қийин, чунки иш берувчилар зарур шарт-шароит яратмаяпти.
«Ҳожатхонага кириш имкони бўлиши керак. Кун бўйи ишлай олмаймиз. Тўлиқ бир кунни ишлашимиз мумкин, лекин кун узоқ ёки ярим кундан. Аммо иш берувчилар овора бўлгиси келмайди. Агар ҳукумат хоҳласа, мажбурлай олади. Хусусий мулкдорлар кўп. Агарда ногиронларни ишга олиш керак, деган мажбурий нормани киритсак, иш берувчилар уларни қидириб, эълон қилишарди», — дейди Роза.
Роза онаси билан яшаган вақтда у тўқувчилик билан шуғулланарди, лекин 18 йилнинг ичида бу ишдан «безор бўлиб» қолган. Шунинг учун, 2018 йили у «Тенглик» ногиронлар уюшмасида визажист курсини тамомлаган.
2019 йили «Бир Дунё — Қирғизистон» ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилоти Бегалиевага Бишкекда гўзаллик салони очиш учун ер берган, 2020 йилда эса пандемия авжига чиққан пайтда Роза Кара-Жигач участкасида ўзининг гўзаллик салонини очган.
«“Бир дунё – Қирғизистон” ташкилоти ходимлари менга салон очганда, мен уларга санитария китобини ҳамда патент расмийлаштиришга ишончнома бердим. Ўшанда санэпидемстанция “касаллик юқтириши мумкин”, деб имзолашдан бош тортди. Қандай қилиб юқтираман? Қандай қилиб юқтиришимиз мумкин? Ногиронлар аравачасида ўтирсак ҳам ишлай оламиз. Улар фақат бир ҳафтадан кейин қўл қўйишди.
Ногиронликни юқтириш мумкин эканда. Ногиронлик нима юқумли касалликми? Ҳуқуқ ҳимоячилари тортишиб, уларни судга беришларини, журналистларни чақиришини айтишган. Шундан кейингина санитар-эпидемиология пунктидагилар санитар китобчага қўл қўйишган», — дейди Роза жаҳл билан.
Бегалиеванинг айтишича, ногиронлар ҳамма жойда шундай муносабатга душор бўлишади – масалан, бинога кириш имконияти йўқлигидан, солиқларни тўлай олмаган ҳолатлар ҳам бўлган.
«Улар нари-бери юрадиган одамга ишончнома ёзиб бер, дейишди. Лекин ҳозир у яхшиланди, имконият яратилди, қўнғироқ тугмаси ўрнатишди. Энди ишдан чиқиб, ҳатто дўконга ҳам кира олмайман. Ҳамма жойда зинапоялар бор. Марказда ҳам худди шундай ҳолат – йўллар жуда бузилган. Ногиронлар аравачамни ҳар 3 ойда таъмирлатаман», — деб шикоят қилди у.
Розанинг айтишича, унинг гўзаллик салони ўзи яшаган участкадаги ягона инклюзив жой.
«У ерда кўп нарсани ўзим қилдим. Цемент йўқ эди, цемент сотиб олдим, уй эгасидан уни қуйиб беришини сўрадим. Бу ҳамёнбоп салон. Мен яшаётган жойда пандуслар ҳам қуриб беришди. Таъмирлаш ишларини "Оскар Райс" қурилиш компанияси қилиб берди. Ёрдам беришди. Ҳамма жойдаги салонларга кира олмаймиз, чунки зинапоялар бор. Бишкек марказида имконияти чекланганларга хизмат кўрсатадиган катта салон очишни орзу қиламан», — дейди Роза.
«Салон очиш осон бўлмаган», дейди Роза. Ўқишдан кейин шаҳардаги оддий салонларда ишлашга ҳаракат қилган. У бефарқ муомалага дучор бўлган - иш берувчилар унга "Оҳ, сени қўлингдан нима келади? Нима қила оласиз? ” деган савол тўла нигоҳлари билан қарашган.
«Бундан ташқари, ичимда қўрқув ҳисси пайдо бўлди, эндигина таълим олдим, амалиётим йўқ, иш тажрибам ҳам йўқ - бу ҳам рол ўйнайди. Бир салонга ишга жойлашдим. У ерга кириш имконсиз эди. Иккинчи ёки учинчи куни мени ишдан бўшатишди. Кун бўйи ўтириб ишлай олмайсан, дейишди. Уларга соат 10:00 дан 19:00 гача ўтирувчи мастерлар керак эди. Ҳақийқатдан ҳам, биз кун бўйи ўтиролмаймиз. Мен салонни ўзим очганим учун, махсус кушетка бор, ётиб дам ола оламан», — дейди Роза.
Роза яна бошқа салонга ишга ўрнашиб, икки кундан кейин ўзи ишдан кетган – у ҳожатхонага боролмай, қўлини ҳам юволмаган, чунки салон ногиронлар учун мослаштирилмаган.
«Кўпчилик ногиронлар ишлашни хоҳлайди, лекин бундай тўсиқлар туфайли ишлай олишмайди. Агарда менинг салоним ҳозир ишламай қолса, янги ишга киришим керак бўлса, таксида бориб-келишга тўғри келади. Троллейбусларда пандуслар бор, лекин улар занглаган, очилмайди, ҳайдовчилар ҳам тўхтамайди. Шунинг учун таксида юришга тўғри келади, таксида кўп юра олмайсан. Пул фақат йўлга кетиб қолади», — деб тушунтирди у.
Розанинг салон очганига уч йил бўлди – унинг доимий мижозлари бор, «бора-бора улар билан ўз одамидек бўлиб қолган».
«Ишда энг чарчатган нарса — иситиш тизимининг йўқлиги, совуқ. Материалларни олиш учун таксида боришга тўғри келади. Менга гўзаллик саноати ёқади, ишим ёқади. Ўзим ҳам гўзалман ва мен одамларни ҳам гўзал қиламан. Менинг мақсадим мен каби қизларга ҳам ишлаш имкониятини яратиш.
Ҳозирча соч қирқадиган қиз йўқ, турмушга чиқиб кетган. Ногирон бир қиз гемодиализ олади, у киприк ёпиштиради ва шугаринг билан шуғулланади. Мен — тирноқ сервисининг устасиман, визажистман, қош ва эринге перманент макияжини қиламан. Перманентни ўзим пул тўлаб ўрганганман», — деб таъкидлади Роза.