Ўтган йилнинг август ойида Чуйдаги «Алтин Қазина» ресторанида 17 ёшли қизни зўрлашда гумон қилинганларнинг иши бўйича суд бўлмаган. Бу ҳақда депутат Руслан Жакишов Жогорку Кенешнинг 19 апрелдаги йиғилишида билдирди.
Депутат ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилиб, ишнинг юриши бўйича сўради.
«Ота-онаси шикоят қилишмоқда. Ҳеч қандай суд бўлмади ва ҳеч ким жавобгарликка тортилмади. Агар адолатли қарор чиқмаса, отаси ўзини ёқаман, деяпти. Ҳозир Рамазон ойи бўлгани учунгина ушлаб турибди», — деди халқ вакили.
Ички ишлар вазирининг ўринбосари Эркебек Аширхожаев, бу иш ҳозирда судда кўриб чиқилаётгани ва «ўз назоратига олишини» айтди.
2022 йилнинг 8 август куни ижтимоий тармоқларда «Алтин-Қазина» ресторанида ишловчи 17 ёшли официант қизни икки эркак зўрлагани ҳақидаги маълумот тарқалган.
«Алтин Қазина» ресторанининг маъмурияти, воқеа «кечаси, ходимларнинг иш вақти тугаганидан сўнг» содир бўлганини аниқлашган.
Ресторан билан боғлиқ воқеа Maryotel меҳмонхонасининг эгаси, парламентнинг собиқ депутати Махабат Мавлянова бу ҳақида гапирган. У меҳмонхона спорт ташкилотига ижарага берилгани, ташкилот барчасини ўзи бошқарганлиги учун компания унинг назорати остида эмаслигини билдирган.
Кейинроқ жиноятда гумон қилиниб, 20 ва 26 ёшдаги икки йигит қўлга олинган. Улар қиз билан бирга ресторанда ишловчи ўғил болалар бўлган.
«Болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш лигаси»нинг раҳбари Назгул Турдубекова гумонланувчилар қизнинг оиласига босим ўтказаётганини билдирган.
2023 йилнинг 1 апрелида вазирнинг ўринбосари Эркебек Аширхожаев вояга етмаганларга нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатининг сони 20-25 фоизга ошганини билдирган. Бироқ у, зўравонликнинг кучайишига бунга қадар бундай воқеалар ошкор қилинмагани билан тушунтирди.
Болаларга нисбатан зўравонлик
Бош прокуратура маълумотига кўра, 2022 йили мамлакатимизда болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 та жиноят иши қўзғатилган. Шу билан бирга, ИИВ раҳбари Улан Ниёзбековнинг айтишича, болаларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари йилдан-йилга ортиб бормоқда.
Агарда сиз болаларга нисбатан зўравонликка дуч келсангиз ёки гувоҳ бўлсангиз, унда «Болаларнинг ишонч телефони» 111 рақамига аноним ва бепул қўнғироқ қилишингиз мумкин. Марказ мамлакатнинг барча ҳудудлари бўйлаб қўнғироқларни қабул қилади ва куну тун ишлайди.
Бундан ташқари, зўравонликка учраган болаларга ёрдам берадиган марказлар мавжуд. Унга қуйидаги манзиллар орқали мурожаат қилиш мумкин:
Бишкекдаги Болаларга ёрдам маркази рақамлари: +996773192099 ва +996707079597.
Жалолобод шаҳрида ҳам «Оқ йўл» болалар реабилитация маркази фаолият кўрсатмоқда, марказнинг алоқа рақами: +996773741191.
Чуй вилояти, Бишкек, Карасаев кўчаси №73, телефон: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934;
Ўш вилояти, Ўш шаҳри, Гапар Айтиев кўчаси, 5/1, телефон: 03222 62288;
Талас вилояти, Талас, телефон: 0778 4366775;
Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариев кўчаси №163, телефон: 03922 50405, 03922 50212