Корея ҳукумати Фавқулодда вазиятлар вазирлигига 4 та тез тиббий ёрдам машинасини топширди

106

Фавқулодда вазиятлар вазирлигига Кореядан 4 та тез тиббий ёрдам машинаси топширилди. Бу ҳақда 19 апрелда ФВВдан билдиришди.

Маълумотга кўра, 18 апрелда тез тиббий ёрдам машиналарининг расмий қабул қилиш тадбири бўлиб ўтди, унда Фавқулодда вазиятлар вазири Бообек Ажикеев ҳамда Кореянинг GO&DO ижтимоий суғурта жамғармаси вакиллари иштирок этди.

Сурат: ФВВ

Машиналар икки давлатнинг келишуви асосида, Кореянинг Кёнгидо провинциясининг ёнғинга қарши бошқармаси томонидан ажратилган.

Тадбир давомида Ажикеев Кёнгидо провинциясининг фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳамда тез ёрдам машиналарини Қирғизистонга етказиб беришда ёрдам берган GO&DO ижтимоий суғурта жамғармасига миннатдорчилик билдирди.

Аввалроқ, 2021 йил бошида Ислом тараққиёт банки Соғлиқни сақлаш вазирлигига 66 та янги тез тиббий ёрдам машинасини совға сифатида берган. Улар икки босқичда мамлакатимизнинг етти вилоятидаги тиббиёт муассасаларига бўлиб берилган.

Муаллиф: Аида Исрайилова