Солиқ хизмати: Ўш шаҳрида биринчи бор тадбиркорларга хизмат кўрсатиш маркази очилди

103

Ўш шаҳридаги солиқ тўловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида илк бор Тадбиркорларга хизмат кўрсатиш маркази ишлай бошлади. Бу ҳақда 20 апрелда Давлат солиқ хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, марказнинг расмий очилишига Солиқ хизмати раҳбарияти, давлат ва маҳаллий идоралар вакиллари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди.

Фото: Солиқ хизмати

Хизмат кўрсатишнинг асосий мақсади — давлат хизмат кўрсатишларини олиш ва лицензия-рухсат берувчи ҳужжатларни бериш йўл-йўриқларини соддалаштириш ва уларни олиш муддатини қисқартириш. Шунингдек, Тадбиркорларга сифатли ва ўз вақтида хизмат кўрсатиш бўлиб саналади.

«Ўш шаҳридаги Тадбиркорларга хизмат кўрсатиш марказининг фаолияти ҳудуддаги ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва маҳаллий иқтисодиётни ривожлантиришга тарғиб қилади», — дейилади ведомствонинг билдирувида.

Марказда солиқ хизматидан ташқари қуйидаги давлат органлари ва ташкилотлар хизматлар кўрсатади:

  • Банклар;
  • Юстиция вазирлиги;
  • Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги;
  • Қимматбаҳо металлар департаменти;
  • Молия бозорини тартибга солиш ва назорат қилиш хизмати;
  • Ташқи савдо соҳасида «ягона дарча» маркази ва бошқалар.

Тадбиркорларга хизмат кўрсатиш маркази 2021 йилнинг ноябрида Бишкек шаҳрида яна қайта ишлай бошлаган.

Муаллиф: Бекмирза Урустамов