Конституциявий суд: Давлат яшаш минимумидан кам бўлмаган пенсия ва нафақалар берилишини кафолатлашга мажбур эмас

126

20 апрелда Конституциявий суд Асосий қонуннинг 44-моддаси 2-қисмига тушунтириш берди. Мазкур бўлимда фуқароларга яшаш минимумидан кам бўлмаган пенсия ва нафақа бериш кафолатланган. Тушунтирма беришни Вазирлар Маҳкамаси талаб қилган.

Суд ушбу модда давлат мажбурияти сифатида талқин қилинмаслиги керак, деган хулосага келди.

«Пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдамнинг миқдорини белгилаш давлат иқтисодиётининг ҳолатидан ҳамда унинг имкониятига бевосита боғлиқ. Низомда “Қонун билан белгиланган яшаш минимуми миқдоридан паст бўлмаган турмуш даражасини таъминлайди ” деб ёзилган. Лекин буни пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдам қонунда белгиланган яшаш даражасидан кам бўлмаган миқдорини белгилаш давлатнинг бевосита мажбурияти сифатида тушиниб бўлмайди. Буни давлатнинг конституциявий муҳим вазифани бажариш борасидаги саъй-ҳаракатини мақсадли йўналиши сифатида кўрилиши керак», — деб таъкидлашди Конституциявий суддан.

Конституциявий суддан ушбу қарор сўнгги бўлиб саналишини таъкидлаб, шикоят қилиниши мумкин эмаслигини қўшимча қилишди.

Бажарилмаган банд

Амалдаги Конституция 2021 йил 5 майда кучга кирган. Асосий қонуннинг бу вариантини Конституциявий Кенгаш ишлаб чиққан. Унда [Асосий Қонун] ижтимоий Конституция бўлади, деб таъкидлаган.

Унга пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий ёрдам қонунда белгиланган яшаш минимумидан паст бўлмаган турмуш даражасини таъминлайди, деган пункт қўшилган. Конституциянинг ушбу қисми 2023 йил 1 январда кучга кирган. Яшаш минимуми ўша пайтда ойига 6800 сом бўлган эди. Пенсиянинг энг кам миқдори эса 1200 сомни ташкил қилган. Январда Миллий давлат қўмитаси 2022 йилнинг хулосаси билан бир ойлик яшаш минимуми 7178 сомни ташкил қилишини таъкидлаган.

Февралда парламент депутатлари ҳукуматни Конституция талабларини бажармаяпсизлар, деб танқид қилиб Вазирлар Маҳкамасининг истеъфосини талаб қилишган.

Вазирлар Маҳкамасининг раиси Ақилбек Жапаров бу талабларга: «Тўламасак, ўлайликми энди?», деб жавоб берган.

Бош саҳифага иллюстратив расм ишлатилди.