21-апрелда эрта билан Бишкекдаги эски майдонда Рамазон ҳайити намози ўқилди. Унга 40 мингга яқин одам қатнашди.
Намоз бошлангунга қадар тўпланганларнинг қошида муфтий Замир Ракиев маъруза қилиб, мамлакатда тинчлик ва дўстлик ҳукм сурсин деб дуо қилди.
Ҳайит намозига президент Садир Жапаров ҳамда вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров бош бўлган амалдорлар ҳам қатнашди.
Унга қадар давлат раҳбарининг сайтида Жапаровнинг табриги эълон қилинди. У ҳар бир оилага бахт, тинчлик ҳамдда фаровонлик тилади.
«Раҳмдиллик, хайрия, кечирим ойи – Рамазон ойининг муваффақиятли тугаши билан табриклайман. Оллоҳ Қирғизистонимизга барака, тинчлик ҳамда тараққиёт берсин, халқимизга сабр, бирлик, хотиржамлик ато этсин!» , — деди у.
Рамазон ҳайит байрами муносабати билан ҳайт намози барча масжидда ўқилди. Ўш шаҳрининг марказий майдонидаги ҳайт намозига 11 минг нафарга яқин киши қатнашди.
Рамазон ҳайити — мусулмонларнинг диний байрами. У муборак Рамазон ойи тугаганда нишонланади. Бу сафар Рамазон ҳайити 23 мартга ўтар кечаси бошланган.