Кампиробод иши бўйича қўлга олинган Рита Карасатова 20 июнгача қамоқда қолдирилди. Бу ҳақда 19 апрелда Биринчи май туман судидан билдиришди.
12 апрелда суд Кампиробод бўйича қўлга олинган бир неча фаол ва сиёсатчини уй қамоғига чиқарган.
2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин фаол ва сиёсатчи қўлга олинган. Куч органлари уларга «Оммавий тартибсизликларни уюштиришга тайёргарлик кўрган» деган айб қўйган.
Ҳуқуқни ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва қўлга олинганларнинг яқинлари буни сиёсий таъқиб деб атаб, адолатли текширишни сўраб президентга мурожаат қилиб, бир қанча норозилик акцияларига чиқишган.
Тергов Кампирободни ҳимоя қилиш бўйича қўмитанинг учрашувидан ёзиб олинган аудиога таяниб, улар тўлиқ масштабли митингларни уюштириб (буни давлатнинг қонунлари тақиқламайди), ҳукуматни босиб олишни исташган демоқда.
Аммо қўлга олинганларнинг ҳаммаси ҳам тергов айтаётган қўмитанинг йиғинида бўлмаган ва ҳаммаси ҳам мазкур қўмитанинг аъзоси эмас. Бироқ барча фигурантларнинг айблов хулосалари бир хил. Уларнинг ҳаммаси бир қарорнинг асосида бир неча ойдан бери ТИЗОда.
2023 йилнинг январида ИИВ Кампиробод ишига тўлиқ яширин мақомини бериб, бу бир нечта юристларнинг норозилигига сабаб бўлган. 15 мартда Бишкек шаҳар суди яширин муҳрни қисман бекор қилган.
Муаллиф: Улуш Сайпидинова