Forester аралашган коррупция: Давлатга келтирилган 100 млн сомлик зарар ўрни тўлдирилди

128

Солиқ инспекторлари ва Forester компанияси ўртасидаги коррупция натижасида давлат ғазнасига келтирилган 100 миллион сомлик зарар тўлиқ тўланди. Бу ҳақда 19 апрелда МХДҚнинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, бу иш бўйича 10 солиқ инспектори ва хусусий ишхоналарнинг уч етакчиси қўлга олинган.

«Улар "Ф" гуруҳидаги компанияларнинг вакиллари билан тил бириктириб, республика бюджетига амалда тўланиши керак бўлган солиқларнинг суммасини бир неча марта камайтириб, 3,3 миллион сом миқдорида солиқ тўлашган», — дейилади МХДҚнинг билдирувида.

Бунга қадар 18 апрелда МХДҚнинг ходимлари Forester компаниясининг директори Александр Череповни ва у билан бирга солиқ хизматининг 10 инспекторини коррупцияда гумон қилиб қўлга олганини маълум қилган.

Ўша куни Черепов уй қамоғига чиқарилган. Ҳозирда тергов ишлари бормоқда.

Forester — Қирғизистон бозоридаги йирик дистрибьютор компанияларнинг бири, у 1997 йили тузилган. Компания алкоголь ичимликларини, шарбатларни, қандолат ва консерва маҳсулотларини, шунингдек тозалаш воситаларини олиб келади.

Ҳусусий тадбиркорларни тинтиш ва қўлга олиш

Қирғизистонда йирик компанияларнинг директорларини тинтиш ва қўлга олиш биринчи марта эмас. 2022 йили августда МХДҚ «Үмүт жана Ко» компаниясининг асосчиларидан бири Журат Абдуллаевни ўқ-дори, қурол-яроқ ва портловчи моддаларни ноқонуний сақлашда гумон қилиб қўлга олган.

Тадбиркорнинг уйи ва ишлаган жойидан катта миқдордаги қурол-яроқ, портловчи моддалар ва пулемёти бор зирҳли машина топилган.

МХДҚдан Абдуллаевнинг иш кабинетидан турли калибрдаги қурол-яроқлар ва оғирлиги 2,03 граммни ташкил қилган гиёҳванд модда ҳам топилганини билдиришган. Шунингдек, 822 млн сомга яқин пул олинган. Кейин Абдуллаев айбдор деб топилиб, қурол-яроқлар ва 800 млн сомдан ортиқ маблағ давлат ҳисобига ўтган.

2023 йилнинг апрелида ИИВ «Аю» компаниясини тинтув қилган. Унда компаниянинг заводидан 260 тоннадан ортиқ ноқонуний муомаладаги спирт ва акциз маркаси қалбаки 13 минг бутилка ароқ топилган.

ИИВдан компаниянинг яна 118 манзилида тинтув ўтказилиб, у ерлардан ҳам иш бўйича гумондорлар қўлга олинганини қўшимча қилишган.

Тинтувгача президент Садир Жапаров «Аю» компаниясини миллионлаган солиқларни тўламай, акцизларни қалбакилаштириб, спирт контрабандаси билан ушланган, деб айблаган.

Шунингдек, ҳукумат «Аю» компаниясини спирт ва ароқ чиқарган заводи мусодара қилинганини, улар давлат ҳисобига ўтишини билдирган. Унинг айтишича, бу қонун доирасида «қустириш» деган нарса асосида бўлган.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева