Қирғизистондаги бир неча туман ҳамда қишлоқнинг номи ўзгаради. Бунга боюджетдан 8 млн сом сарфланади

150

Қирғизистонда бир нечта туман ва қишлоқнинг номи ўзгартирилади. Тегишли қарорга президент Садир Жапаров қўл қўйди.

Жогорку Кенеш мазкур қонунни 22 февралда қабул қилган.

Шундай қилиб:

— Норин вилоятининг Қўчқор туманидаги Кош-Добо қишлоқ ҳудудида энди Ормон-Хан қишлоқ ҳудуди деб аталади. Ормон хан Ниязбек ўғли 19 асрнинг ўрталарида қирғизнинг сиёсий арбоби бўлган;

— Ўш вилоятининг Новқат туманидаги Бел қишлоқ ҳудудининг Борбаш қишлоғи энди Қайрағач қишлоғи дейилади;

— Талас вилоятининг Кара-Буура тумани қирғиз адабиётининг классик ёзувчиси Чингиз Айтматовнинг номи билан аталадиган бўлди;

— Талас вилоятининг Кара-Буура тумани Чимгент қишлоғи Совет иттифоқи қаҳрамони Чолпонбай Тулобердиевнинг номини олди.

Бу қонун лойиҳасини Вазирлар маҳкамаси таклиф қилган. Ҳукуматнинг қишлоқ-туманларнинг номларини ўзгартириш «Қирғизистоннинг ташкил қилиниши ва ривожланишига ҳисса қўшган таниқли тарихий инсонларнинг хотирасини абадийлаштириш» мақсадида олиб борилаётганини ва «миллий мафкурани мустаҳкамлашга ва ватанпарварлик руҳида тарбиялашни яхшилашга» йўналтирилганини таъкидлашган.

ОАВнинг маълумотига кўра, бунга 8 млн сомдан ортиқ маблағ сарфланади. Молиялаш маҳаллий бюджет ва номларни алмаштиришни таклиф қилган орган, аниқроғи вазирлар маҳкамасидан ажратилади.

Ҳукумат бунгача ҳам ўлканинг аҳоли пунктлари номини ўзгартиришни бир неча марта таклиф қилган. 2023 йилнинг бошида уч қишлоқ округи ва Боткен вилоятининг ўнта қишлоғини номи ўзгартирилган.