«Йиғилган пулнинг тайини йўқ». Қишлоғида тоза сув чиқмаган турғунлар «Ашар» билан ўз фикрини ўртоқлашди

85
Иссиқкўл вилоятининг турғуни ҳовлисидаги қувурдан сув оляпти. Сурат: Найзабек Мукамбетов / Kloop

Сиз Қирғизистондаги катта шаҳарларнинг бирида яшаб, қувурдан доим тоза сув оқиб турса — демак жуда омадлисиз. Қирғизистонда тоза сувга бўлган танқислик ҳамон юқорилигича қолмоқда — қанча қишлоқларда ҳозир ҳам сув чиқмайди. Қирғизистоннинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар ичимлик сувисиз қандай қилиб яшашаётганини «Ашар»га айтиб беришди.

Ҳукуматнинг 2020 йилдаги маълумотига таянсак, республиканинг 448 қишлоғи сув билан таъминлаш тизимини қайта тиклашга муҳтож бўлса, 715 қишлоқда тўлиқ янгисини қуриш керак. Давлат қурилиш Қирғизистонда 234 мингга яқин киши тоза сувга муҳтожлигини билдирган.

2022 йили Kloop Media нашрининг «Ашар» лойиҳаси Қирғизистоннинг барча вилоятларидан йиғилган 170 турғунни онлайн-сўровга олиб, тоза сув масаласи бўйича вазиятни сўраган. Кейин лойиҳа ходимлари бир неча иштирокчидан тоза сувни қаердан олиб ичишлари ҳақида суҳбатлашган. Агар сиз яшаган ҳудудда ҳам тоза сув муаммоси бу воқеаларга ўхшаса, қуйидаги илова орқали кириб, ҳал қилиш нусхасини кўрсангиз бўлади.

Қишлоқ ҳукумати, пул қаерда?

Норин вилоятининг Отбоши тумани Ак-Жар қишлоғининг турғуни Адилет Султановнинг айтишича, у яшаган қишлоқда сув қувурлари совет даврида ўрнатилган, шундан бери таъмирланган эмас. Қувурлар эскириб, кўчада ўрнатилган колонкалар аллақачон йўқ бўлган.

«Биз, масалан сувни ўзимиз чиқариб олганмиз — тўрт-олти метр чуқурликдан — ҳар кимники бошқа-бошқа. Насос қўйдирганлар ҳам бор, айримлари оддий “качалка” билан. Сен бу томондан сувни сўрдирсанг, балки ўша ерга кимдир сийган ёки яқин жойга ҳожатхона қуриб олган», — дейди у.

Адилет ак-жарликлар сувни ичишдан олдин қайнатишини айтди, шунда ҳам кермек таъми келади. «Бошқа иложи йўқ, нима ҳам қилардик», — деди турғун.

Унинг айтишича, бундан 10 йилларча олдин, қишлоқ ҳукумати яшовчиларнинг сув қувурларини таъмирлашга пул тўплаган.

«Эшитганим бўйича, бувим 700 сом берибди. Ўша вақтда 700 сом катта пул эди. Ҳашар йўли билан сув киритамиз дейишди, деган сўз бўлган», — дейди Адилет, шу бўйича ҳеч қандай қувур янгилаш, сув ўтказиш бўлмаганини қўшимча қилиб.

Йиғилган пул қаерга сарфланганини қишлоқ яшовчилари билмайди. «Бири қишлоқ ҳукуматининг ҳисобида деса, бири йўқ дейди — ҳеч ким очиғини айтмайди, — деб тушунтирди Адилет. — Мен кўп сўраб, [қишлоқ ҳукуматига] шу масала билан мурожаат қилдим, бироқ юқоридагилар бу маблағ етарли эмас, яна йиғиш керак дейишди.

Ак-Жарнинг яшовчиси бир-икки йил олдин, ковид пандемияси вақтида қишлоқ ҳукуматидан сув қувурини киритишнинг янги тизими тузилгани ҳақида хабар келганини эслади — янги булоқдан олиб киритмоқчи бўлишган.

«Сооронбай Шарипович Жээнбековнинг даврида ҳукумат ҳар бир қишлоққа сув олиб кирамиз, деб айтган. Биз ўша дастурга кирдикми ёки йўқми, ҳамон билмаймиз, — дейди Адилет. — Ҳеч қандай сурилиш бўлмади. Бу энди юқоридагиларнинг иши, оддий халқники эмас».

«Ашар» Ак-Жар қишлоқ ҳукуматига телефон қилиб, боғлана олмади.

«Амаллаб яшаяпмиз»

Талас вилоятининг Манас тумани Покровка қишлоғининг яшовчиси Адинанинг* оиласи сув муаммоси сабаб уйини алмаштиришга мажбур бўлган. Уларнинг янги кирган уйида қувурдан иссиқ-муздек сув бир хилда оқади.

*Қаҳрамонимиз фамилиясини айтмасликни сўради.

Олдинги уйида Адинанинг яқинлари тоза сувни насос билан эмас, қудуқдан арқонга боғланган пақирда тортиб олишган. Қудуқдаги сув кир бўлгани учун бир неча марта тиндириб, кейин қайнатиб ишлатишган. Қудуқнинг усти очиқ — унга ёмғирнинг суви ҳам, кўчанинг чанги ҳам аралашиб турган.

«Қудуқни ёпиб қўйишса бўларди, аммо буни ҳеч ким қилмади. икки оила фойдаланардик, шу сабаб ҳеч ким буни қилмаган», — деб тушунтирди Адина.

Унинг айтишича, Покровканинг яшовчиларини кўпи насос ўрнатиб, сув муаммосини ўз кучи билан ҳал қилган. «Ашар»нинг ходимлари Покровка қишлоқ ҳукуматига кўп марта боғланишга ҳаракат қилгани билан фойдаси бўлмади.

Ўш вилоятининг Ўзган туманидаги Мирза-Аке қишлоғининг турғуни Кадичанинг* айтишича, вазият нисбатан яхшироқ — қишлоқ яшовчиларининг қувурларидан сув чиқади. Бироқ ҳар куни уч соатдан. Қишда эса умуман йўқ — сабаби қувурлар музлаб қолади, дейди Кадича.

*Қаҳрамонимизнинг илтимоси билан исми ўзгартирилди.

«Болалар чанада ўзандан олиб келади. Обком томонда қувур бор — у томондан болалар бутилкада ташийди, набираларим олиб келашиди», — деб айтади қишлоқ яшовчиси қишдаги сувсиз вақтни эслаб.

Сув қувурларини таъмирлаш учун йиғилган кўпчиликнинг пули бедарак бўйича воқеа Мирза-Акеда такрорланди — Кадича 15 йил олдин ўша вақтдаги қишлоқ ҳукуматининг бошчиси яшовчилардан сув киритамиз, деб пул тўплаганини айтди.

«Жуда катта сумма эди. Бизнинг жамоа — 60 одам — оиланинг ҳар бир аъзосига 250 сомдан берганмиз. Бу ўша вақтда катта пул бўлган. Мен ўзим 1000 сом берганман, бутун жамоа берган. Кейин пул бедарак йўқ бўлган», — дейди у.

Бир марта пул йиғиш билан бу воқеа битмаган, дейди аёл — кейин қишлоқ бошчиси йиғилган пул етарли эмаслигини айтиб, оиланинг ҳар бир аъзосидан яна 200 сомдан йиққан — айримлар маошининг ярмини берган.

«[Қишлоқ ҳукуматининг бошчиси] пулни қайсидир банкка бериб, устамасини олган эмиш. Кейин бу банкир қочиб кетган кўринади. Шу можаро кўп йиллардан бери давом этади. Ҳозир эл сўрамай ҳам қўйди. Ҳукумат раҳбари кўчиб кетган, Бишкекда мазза қилиб яшаяпти. Биз яна сувдан қуруқ қолдик», — дейди Кадича.

Унинг айтишича, ҳозир Мирза-Акенинг яшовчилари ойига 200 сомдан тўлашади — ундан қишда яна — сув оз келади, тингунча кўпроқ оқизиб қўйишади.

Маҳаллий тоза сув агентлигининг участка бошчиси Жолдошбек Базаркулов Мирза-Акеда сув ҳар куни 9дан бошлаб олти соат оқади, деб билдирди — ёзда — етти соат. Сабаби унинг айтишича, қишлоқда сув тўпланувчи резервуар йўқ. Шунинг учун туну кун сув бериш мумкин эмас.

Базаркулов «давлатнинг суви учун» қишлоқ яшовчилари бир одамга 26 сомдан 45 сомгача тўлашларини, орасида ҳовлисидан скважина қазиб олганлар ҳам борлигини айтди. Қишда сув чиқмай қолади, деган маълумотни амалдор рад этди: «Балки оз-моз музлагандир, сув берилади. Ҳозир кунлар исиди, ҳаммаси эрияпти, сув бор».

Базаркуловнинг айтишича, март ойида Мирза-Акеда Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг лойиҳаси асосида сув қувурларини янгилаш ишлари бошланади. Унинг биринчи фазаси 15 ой давом этади.

Сиз яшаган қишлоқда тоза сув муаммоси муҳим — нима қилса бўлади?

«Ашар» жамоаси ўзи яшаган ҳудуднинг тоза сув масаласини ҳал қилишни истаган фаолларга ёрдам беради. Сизларга муаммони ҳал қилиш йўлларини таклиф қила оламиз: давлат идораларига сўров тайёрлаш, видео мурожаат ёздиришда, қишлоқ ҳукумати билан боғланишда кўмаклашамиз. Ёки муаммони ижобий ҳал қилишга кўмаклашадиган жамоа йиғишга ёрдам берамиз. Шунингдек, маслаҳат бериб, зарур бўлган контактларни излашиб, қўлимиздан келган ёрдамни беришга тайёрмиз.

Бироқ биз фақат ёрдам берамиз, бунда бош қаҳрамон — сиз ва муҳитингизга ўзгартириш киритаман, деган истагингиз. Биз биргаликда давлатдан ўз функцияларини бажаришларини талаб қиламиз. Баъзан қишлоқ ҳукуматига тез-тез қўнғироқ қилиш билан кўп йиллар ҳал бўлмаган муаммони ечса бўлади. Шундай майда, лекин муҳим қадамлар билан мамлакатимизда позитив ўзгаришлар қилса бўлади.

Ҳозир, шу дақиқаларда нима қила оласиз? Бизнинг билдирувни тўлдиринг (ҳавола пастда). Унга Google ёки Apple аккаунт орқали кириб, «Сув муаммоси ҳақида билдирув» босқичини босиб, ўзингиз яшаган ҳудуд ҳақида маълумот тўлдирасиз. Кейин «Текширув» босқичини босиб, сизнинг ҳудудни сув билан таъминлаш бўйича қандай лойиҳалар амалга оширилгани, режалаштирилганини ва айни вақтда нималар қилинаётганини кўриш мумкин. Балки, сизнинг қишлоғингиз бирорта ҳам лойиҳага кирмагандир?

Билдирувни тўлиқ тўлдириб, бизга юборганингиздан кейин сиз билан боғланамиз. Алоқада бўлиб, лойиҳани кузатиб туриш учун телеграмдаги гуруҳга қўшилсангиз бўлади (ҳавола форманинг ичида)

Бундан ташқари, лойиҳанинг координаторларига хат ёзинг. WhatsApp – бу илова орқали. Телеграм – шу ва бу ерда.

Материални «Ашар» жамоаси тайёрлади. Бу Kloop Media фондининг «Клооп» таҳририятининг мустақил лойиҳаси.

Муаллиф: Айгерим Казибаева