Сўқулуқ туман ИИБнинг терговчиси 100 минг сом пора олаётганда қўлга олинди

142

Чуйдаги Сўқулуқ туман ИИБнинг терговчиси 100 минг сом пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда 18 апрелда МХДҚнинг матбуот хизматидан билдиришди.

Маълумотга кўра, милициянинг катта лейтенанти фирибгарлик факти бўйича жиноят ишини тўхтатишни ваъда қилиб, 5 минг АҚШ доллар талаб қилган.

Сурат: МХДҚ

Бу факт бўйича «Пора талаб қилиш» моддаси билан иш қўзғалиб, гумондор 100 минг сом олаётганда қўлга олинган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Шу йилнинг февралида Норин туман ИИБ бошчисининг судгача тергов ишлари бўйича ўринбосари ва терговчиси қўлга олинган. Гумондорлар «ўқ отувчи қуролни сақлаш» моддаси билан қўзғалган иш бўйича бир неча турғундан эҳтиёт чорасини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилиб, 40 минг сом талаб қилган.

Улар вақтинча сақлаш жойига киритилиб, тергов ишлари бошланган.

Муаллиф: Нурислам Абдисатаров