Россия компанияси Қирғизистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади

124

15 апрелда Россиянинг «Интер РАО» компанияси Қозоғистоннинг ягона энергетика тизими орқали Россиядан Қирғизистонга электр энергияси етказиб беришни бошлади. Бу ҳақда компания баёнотига асосланиб, «Интерфакс» ёзди.

Маълумотда, 2023 йилнинг апрелидан 2024 йилнинг мартигача, жами 900 млн кВт/соатга яқин ҳажмда электр энергияси етказилиши айтилади.

«Ҳозирги вақтда етказиб бериш соатига 400 МВтгача ташкил қилмоқда. Таъминот ҳажмини аниқловчи асосий омил Қозоғистон ягона энергия тизимининг қуввати (транзит) ҳисобланади. [...] Етказиб беришнинг режалаштирилган тартибини томонлар доимо келишиб туришади », — деди «Интер РАО» компаниясидагилар.

Шунингдек, компаниядагилар агарда транзит қувватини оширилса, Россия томони республикадаги танқисликни қоплаш учун 3 млрд кВт/соатгача етказиб беришга тайёрлигини билдиришган.

«Интер РАО» — электр станцияларининг умумий қуввати 31 ГВтни ташкил қилган энергетика холдинг компанияси. Компания — электр энергиясини экспорт ва импорт қилувчи ягона Россия оператори. Компаниянинг асосий акциядори бўлиб  2022 йил охирига нисбатан «Роснефтегаз» (26,37%) ҳисобланади.

Аввалроқ, Қирғизистон ва Россия ўртасида республикага 2023-2024 йиллардаги иситиш мавсумларида электр энергиясининг етказиб бериш бўйича келишув имзолангани хабар қилинган. Шунда Россия Қирғизистонга 850 миллион кВт/соат электр энергияси бериши айтилган.

2021 йилнинг ноябрида президент Садир Жапаров мамлакатнинг энергетика соҳасидаги инқироз чуқурлашганини маълум қилган. Аҳолининг электр энергияси истеъмоли йилдан-йилга ортиб бормоқда ва мамлакат эса ҳозирча кўпроқ электр энергияси ишлаб чиқара олмайди. Шу боис мамлакатда электр қуввати тақчиллиги сезилиб, уни қўшни давлатлардан импорт қилиш ҳамда вақтинчалик ўчиришлар ҳисобига қоплашга ҳаракат қилишмоқда.

Бундан ташқари, мамлакатимизнинг энергетик хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, Вазирлар Маҳкамаси 2023 йилнинг 1 майидан бошлаб аҳоли учун электр тарифини оширишга қарор қилди.

Вазирлар Маҳкамасидан тарифларни кўтариш — зарур чора эканлигини, бу эса союздан қолган ва 80 фоиз эскирган ускуналарни янгилаб олишга имкон беришини билдиришган.