Ўш: «Мирзалим» сомсахонаси таъмирдан сўнг қайта ишга тушди

157

Ўшдаги «Мирзалим» сомсахонаси қайта ишлай бошлади. Бу ҳақда 18 апрелда Қорасув санитария ва эпидемиология бошқармасидан хабар беришди.

Маълумотларга кўра, мазкур сомсахонага 23 минг сом жарима солинган, эгасига эса капитал таъмирдан ўтказиш юклатилган. «Иш тўлиқ бажарилгани» сабабли фаолият олиб боришга рухсат берилгани айтилди.

9 апрелда блогер Улукбек Карибек уулу мазкур сомсахонада санитария меъёрлари бузилгани ҳақида видео эълон қилган. Унда сомса тайёрлаш учун ишлатиладиган қийма ичига губка солингани маълум бўлган ва бу қизғин муҳокама қилинган эди.

Видео чиққандан сўнг, 11 апрелда «Мирзалим» таъмирлаш учун ёпилган эди.

Муаллиф: Кубаничбек Орозалиев