«Қумтор»нинг қолдик сақловчи жойини Финляндия компанияси қайта ишлатади

127

Финляндиянинг Metso Outotec компанияси Қумтор конининг қолдиқ сақловчи жойини қайта ишлатади. Бу ҳақда компаниянинг матбуот хизматидан билдиришди.

Қумторнинг маълумотига кўра, Metso Outotec компанияси махсус синовдан кейин танлаб олинган, синовга 22 давлатнинг компанияси қатнашган. Натижасида, Финляндиянинг Мetso Outotec компаниясининг қолдиқни қайта ишлатиш усули энг оптимал деб топилган.

Metso Outotec’нинг сайтида компания технологик процессларнинг самарадорлигини орттириш, тоғ-кон ҳамда бошқа қолдиқларни қайта ишлатиш орқали энергия ва сувни ишлатишни камайтирувчи қарор ва технологиялар билан ишлаши айтилади.

Қумтордан 27 йил ичида қолдиқ сақловчи жойда 150 миллион тонна қолдиқ тўпланганини қўшимча қилишди. Ишхона кондаги қолдиқларни қайта ишлатишдан мамлакат 2040-йилга қадар 3,5 миллиард доллар фойда кўриши мумкин деб тахмин қилмоқда.

Компаниянинг матбуот хизматидан қолдиқларни қайта ишлатувчи завод барча иқтисодий ҳамда техник асосномалар тайёр бўлгандан кейин бошланишини билдиришди. Завод йилига 12 миллион тонна қолдиқни қайта ишлатишга мўлжалланади. Лойиҳа 2026-йилнинг иккинчи ярмида ишлай бошлаши керак.

Қумтор конидаги қолдиқ сақловчи жойнинг қолдиқларини қайта ишлатишдан олтин олиш режалаштирилаётгани 2023-йилнинг февралида айтилган. Ўшанда қолдиқ сақловчи жойдан олинувчи олтиннинг 3,5 млрд АҚШ доллари деб баҳоланаётгани таъкидланган.