«Чин дилдан хизмат қилган». Муфтий Райимбек Матраимовга ташаккурнома топширди

99

Муфтий Замир Ракиев 16 апрелда 2021 йили коррупция қилганини тан олган божхона раисининг собиқ ўринбосари Райимбек Матраимовга ташаккурнома берди. Бу ҳақда «Кактус Медиа» нашри ёзди.

Ташаккурномани топшириш ҳақидаги видеони Матраимовларнинг оиласига тегишли «Исмаил-Ата» фонди эълон қилган.

 

Нашрнинг маълумотига кўра, ташаккурнома Ўш вилоятининг Қорасув туманидаги «Исмаил-Ата» масжидида берилган. Ракиев Матраимовга бу миннатдорчилик хатини Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармасининг номидан, «чин дилдан қилган хизмати» учун топширган.

«Исмаил-Ата» масжидини Матраимовларнинг оиласига қарашли шу номни олиб юрган «Исмаил Матраимов» жамоат фонди молиялаган.

2022 йилнинг августида Матраимов муфтиятнинг Бишкекдаги янги биносининг қурилишига ҳомийлик қилиши ҳам маълум бўлганю фонддан замонавий бино Бишкекнинг Жибек-Жолу проспектида жойлашган Имом Сарахсий масиди ёнига қурилиши маълум қилинган.

Капсула солиш маросимига муфтий Замир қори Ракиев, «Исмаил-Ата» фондининг етакчиси Райимбек Матраимов, депутат Шайлообек Атазов ва бошқа диний арбоблар қатнашишган.

Матраимов ва коррупция

Райимбек Матраимов икки йилдан ортиқ — 2015-йилдан 2017-йилгача — қирғиз божхонаси раисининг ўринбосари бўлган. бироқ у божхона тизимларида 10 йилдан ортиқ ишлаган. Бу орада у хитойлик тадбиркор Хабибула Абдукадирнинг яширин клани билан бирга коррупция схемасини йўлга қўйган. Бу ҳақда 2020 йили «Клооп», «Азаттык» ва OCCRP’нинг журналистлари божхонадаги коррупция схемалари ҳақидаги суриштирувида айтиб беришган.

Абдукадирнинг оиласи Хитойдан Қирғизистонга кейин Марказий Осиё давлатларига ноқонуний юк ташиётган вақтда Матраимов бу схема бузилмай ишлашига ёрдам бериб, бунинг учун оиласининг хайрия фонди ҳисобига «садақа» олиб турган. Абдукадирнинг клани Қирғизистонга камида 700 млн АҚШ долларини чиқариб кетган — бу журналистлар исботлаб берган сумма.

Матраимов ва унинг қариндошлари коррупция схемалари ортидан қанча пул топишгани ҳам маълум эмас. Бироқ унинг оиласини кутилмаганда (ва ноқонуний) бойигани маълум бўлган. Масалан, журналистлар Қирғизистоннинг ҳудудида ҳам, чет мамлакатлардан ҳам Матраимовларнинг оиласига қарашли қимматбаҳо мулкларни топишган. АҚШда Матраимов билан унинг аёли «Магнитский рўйхатига» киритилган.

2021 йилнинг бошида Биринчи май туман суди Матраимовни коррупцияда айбдор деб топиб, унга 260 минг сом жарима солган. Божхона раисининг собиқ ўринбосари ҳам коррупцияни тан олиб, бюджетга келтирилган зарарни ёпиш учун 2 млрд сом тўлаган.