Уч ой давомида йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик учун 119 млн сомдан ортиқ маблағ ундирилди

101

ИИВнинг Йўл ҳаракатининг хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси бу йил уч ойнинг ичида йўл қоидасини бузган ҳайдовчилардан 119 миллион 276 минг сом ундирилганини билдирди.

Маълумотга кўра, мамлакатда уч ойда 234 минг 303 ҳайдовчи йўл қоидасини бузган. Унинг ичида тегишли ҳужжатлари бўлмаган ҳолда машина бошқарганлар — 3312, маст аҳволда машина бошқарганлар — 3285, тезликни ошириб бошқарганлар — 29 912, хавфсизлик камарини тақмаганлар — 72 159, ойналарини ноқонуний қорайтирганлар — 905, давлат рақами йўқлар — 101, автобезорилик қилганлар – 91, йўл белгиларига амал қилмаганлар — 88 544, қарши ҳудудга чиққанлар — 5384, яна бошқа турли йўл қоидаларини бузганлар — 30 610 ҳайдовчи.

Йўл қоидасини бузгани учун умумий 17 390 ҳайдовчининг машинаси вақтинча жарима майдонига тўхтатилди.

Жорий йилнинг 8 мартидан бошлаб йўл қоидасини сақламаган ҳайдовчиларга жарима пулининг миқдори бир неча баробарга кўпайган.

Маст аҳволда машина бошқарган ҳайдовчилар эса бир йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажратиладиган бўлган. Агар маст аҳволда бўлиб, ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқ бўлса, уч суткага қадар қамоққа олиниши айтилган.