Видео: Қорасувда маҳаллий турғун ўрта асрларга мансуб хум топиб олди

101

Ўш вилоятидаги Қорасув туманининг яшовичиси Данги сойининг четидан ўрта асрларга мансуб хум топиб олди. Бу ҳақда 14 апрелда «Сулайман-Тоо» музей комплексидан маълум қилишди.

«Маҳаллий турғун мол боқиб юрган вақтда ер тагида хум борлигини билиб қолган. Ёмғир сабаб сув четидаги тупроқ ювилиб, хум кўриниб қолганда ўзи қазиб кўрган», — деб билдиришди музейдан.

Хумнинг баландлиги 1,20 — 1,30 сантиметр бўлса, диаметри 80 — 85 сантиметрни ташкил қилади. Бундай хумларда дон сақлангани айтилмоқда.

Бу ҳудуддан бошқа хумларнинг синиқлари топилган. Олимлар бу ерда устахона бўлган бўлса керак деб тахмин қилишмоқда.

Топилма Ўш шаҳридаги «Сулайман-Тоо» музей комплексига олиб келинадиган бўлди.