Президент номидан Жалолобод ҳамда Иссиқкўл вилоятида ифторлик уюштирилди

109

Президент Садир Жапаров Жалолобод ва Иссиқкўл вилоятидаги туманлар, шаҳарларнинг турғунларига ифторлик уюштирди. Бу ҳақда президентнинг вилоятлардаги мухтор вакиллигидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 13 апрелда Иссиқкўл вилоятининг Қоракўл шаҳрида маҳаллий турғунларга ва Жети-Огүз, Ак-Суу, Туп туманларининг яшовчиларига ифторлик ўтказилди. 14-апрелда Балиқчи шаҳрида маҳаллий аҳолига ва Тон, Иссиқкўл туманларининг турғунларига ифторлик уюштирилди.

Маросимга президент номидан Вазирлар маҳкамаси раисининг биринчи ўринбосари Адилбек Касималиев билан Иссиқкўл вилоятининг бошчиси Илияз Иманбетов қатнашди.

Президентнинг Иссиқкўл вилоятидаги ифторлиги. Сурат: Президентнинг Иссиқкўлдаги вакиллиги

14 апрелда давлат раҳбарининг номидан Ахси, Олабуқа, Чотқол, Тўқтоғул туманларининг ва Тошкўмир, Қоракўл шаҳарларининг турғунларига ифторлик ўтказилса, 15-апрелда Сузоқ, Бозор-қўрғон, Новкен туманларининг, Жалолобод ва Майлуу-Суу шаҳарларининг яшовчиларига таом тортилди.

Президентнинг Жалолобод вилоятидаги ифторлиги. Сурат: Президентнинг Жалолободдаги вакиллигиЖалолободдаги ифторликка Вазирлар маҳкамаси раисининг ўринбосари Бакит Төрөбаев, президентнинг вилоятдаги мухтор вакили Абсаттар Сиргабаев қатнашди.

Ифторликка қанча сом сарфланган ва маблағ қаердан олингани номаълум. Бу бўйича президентнинг матбуот хизматидан маълумот олишни имкони бўлмади.