Бишкекдаги А. Каниметов номидаги №1 гимназиянинг ўқитувчилари ва ўқувчилари мактабни қайта ташкил қилишга қарши чиқишди. Ўқитувчилар жамоаси Бишкек шаҳар мэрияси ва шаҳар билим бериш бошқармаси томонидан босимга учраб, 40 ортиқ одам ўз хоҳиши билан ишдан кетишга мажбур бўлишаётганини айтишмоқда.
Пойтахтнинг билим бериш бошқармасидан мазкур мактабда бир қанча қўпол қонунбузарликлар аниқлангандан кейин №71 мактаб билан бирлаштирилиб, қайта ташкил қилиш қарори қабул қилинганини билдиришди.
Мэрия можаро чиқишига собиқ директорнинг мактаб биносини ўзбилармонлик билан босиб олиб, иш кабинети билан ҳужжатларини ўтказмаётгани сабаб бўлди, деб қўшимча қилди.
Нима бўлди?
Бишкек шаҳридаги №1 мактаб-гимназиясида ўқувчилар аралашган митинг ўтмоқда. 17 апрель куни Индира Алимбаева исмли Фейсбук фойдаланувчиси ижтимоий тармоққа тарқатган видеода мактаб ўқувчилари қўлларига плакатларни кўтариб, “Келмасин, келмасин” деб бақираётганини кўриш мумкин. Тахминан янги тайинланган директор ҳақида сўз бўляпти.
«Ўқувчиларни сиёсатга аралаштиришяпти, орасида бир ўқитувчи ҳушидан кетиб ётибди. Икки дев муштлашса, беажал чивин ўлади бўлиб…”, — деб сўзлаган видеодаги овоз.
Шунингдек, видеода номаълум аёл синфдаги ўтиргичларни бирлаштираётганини, унинг тўғрисида оқ халатли аёл қон босимини ўлчашга ҳаракат қилаётганини кўриш мумкин.
«Ўқитувчининг ҳуқуқини ким ҳимоя қилади” деган овоз эшитилади. Шунингдек, коридорга йиғилган одамларнинг норози бўлаётганини кўриш мумкин.
Ўқитувчиларнинг бири видеога мактаб жамоаси “бу қарорга норози” эканини, ўқув йили тугагунча “кутмай” 14 апрелдан бошлаб 59 ўқитувчи ишдан бўшатилганини қўшимча қилган.
Мэрия нима дейди?
Бишкек мэриясидан таълим муассасасидаги норозиликлар №1 гимназияни №71 Тоголок Молдо номидаги боқувчиси йўқ ва ота-онасидан маҳрум бўлган болалар мактабига қўшиб, “Тоголок Молдо номидаги мактаб-комплекси»ни тузиш ҳақидаги қарор сабаб юзага келганини билдиришди.
Муассасадан бунгача педагогика жамоасидан, Бишкек шаҳар прокуратураси билан шаҳар кенгашининг депутатларидан №1 гимназиянинг ишига боғлиқ мурожаат тушганини билдиришган. Шу сабаб таълим департаменти муассасалараро комиссия тузиб, мактабнинг иши текширилган.
“Текширув давомида болаларга овқат беришда қўпол қонунбузарликлар аниқланган. Кадр ва ташкилий ишлар тўғри йўлга қўйилмаган. Текширув натижасида интернат типидаги ўқувчиларга тегишли шароит яратиш мақсадида [...] мактаб-интернатини қайта ташкил қилиш қарори қабул қилинган”, — деб ёзилади билдирувда.
Шунингдек, мэриядан №1 гимназиянинг ўқитувчилари орасида тушунтириш ишлари олиб борилиб, яшаган жойи бўйича пойтахтнинг бошқа мактабларидан иш таклиф қилинганини айтишмоқда.
Бишкек мэрияси юқорида тилга олинган мактабнинг собиқ директори Меҳнат кодекси асосида ишдан кетганини таъкидлаб, «ўз бошимчалик билан мактаб-интернати биносини босиб олгани учун куч билан чиқаришга мажбур бўлганмиз, собиқ директор ҳужжатларни, иш кабинетини ўтказиб бермай, вақтинча директор вазифасини бажарувчига тўсқинлик бўлмоқда», деб қўшимча қилишди.
Таълим ва фан вазирлигидан №1 гимназиянинг атрофидаги воқеа муассасанинг назоратида эканини, Бишкек мэриясининг билим бериш бошқармаси шу ерда ишлаётганини билдиришди.
Мактабдаги ўқув жараёнининг бузилиши ва можарога ўқувчиларнинг аралашишига йўл берганларнинг жавобгарлиги бўйича мэрия маълумот бермади.