Бош прокуратура: Таласда кам таъминланган оилаларга ва ногиронлиги бор одамларга аталган пул ўмариб олинган

97
Иллюстратив сурат

Талас вилоятида Меҳнат вазирлигининг ва «Қирғиз почтаси»нинг ходимлари давлат бюджетидан ажратилган маблағни ўмариб олган. Бу ҳақда 17 апрелда Бош прокуратуранинг матбуот хизмати билдирди.

Маълумотга кўра, прокуратура терговнинг натижасида Меҳнат вазирлигининг Талас туманлараро бошқармасининг беш ходимини ҳамда «Қирғиз почтаси»нинг Талас туманидаги филиалининг олти ходимини бу ишда гумондор қатори аниқлади.

Уларга «Лавозимини суиистеъмол қилиш», «Хизматдаги қалбакилик» ва «Ҳужжатларни сохталаштириш» моддалари бўйича айблов қўйилди.

Бош прокуратуранинг маълумоти бўйича, айбланувчилар давлат бюджетига келтирилган зарарнинг ичидан 7 млн 111 586 сомини қайтарган. Ҳозирда бу жиноий ишни кўриш учун судга юборилган.

Меҳнати, ижтимоий таъминот ҳамда миграция вазирлигининг январда берган маълумоти бўйича, мамлакатда 229 минг кам таъминланган оила бор, уларнинг ичидан 103 мингига давлат тарафидан «оилага кўмак» қатори ой сайин 810 сом тўланади.

Шу билан бирга Халқаро тараққиёт ассоциациясидан ижтимоий ёрдам дастурларини мустаҳкамлаш учун 30 млн доллар миқдорида устама фоизсиз насия олиш режалаштирилган.

Вазир Кудайберген Базарбаевнинг айтишича, бу пулдан 100 минг сомдан «Социал контракт» лойиҳаси бўйича 10 минг қашшоқ оилага тарқатилади. Бу пулни олганлар бизнес очиб, ўзларининг даромад манбаси билан таъминлаши керак. Ўшанда депутатлар вазир одамлар олган маблағни олган маблағни қаерга сарфлашига синчковлик билан кузатиши керак деб огоҳлантиришган.

Миллий статистика қўмитасининг расмий маълумотига кўра, 2021-йили ўлкада кам таъминланган оилаларнинг сони 2,2 млн одамни ташкил қилган. Бу ўлка аҳолисининг 33,3%и. Уларнинг ичидан 407 минг фуқаро ёки 6 фоизи қашшоқлик чекида яшайди. Таҳлилчилар қашшоқчилик шаҳар ва қишлоқ ҳудудида ҳам ўсаётганини айтишмоқда.

Муаллиф: Бурулсун Жумалиева