Жогорку Кенеш депутати Дастан Бекешев Қирғизистон халқаро банклардан яна насия олишни режалаштираётганини маълум қилди.
Халқ вакилининг айтишича, ҳукумат Европа тикланиш ва тараққиёт банкидан 11 миллион насия олади. Унинг 8 миллиони 12 йилга берилган икки йиллик имтиёзли муддати бор 1%лик насия, қолгани грант.
Маблағ «Қирғиз темир йўли» ишхонасига сарфланади. 4 миллион еврога қурилиш материалларини ва қишлоқ хўжалиги товарларини ташиш учун очиқ вагонларни сотиб олиш, Боом қапчиғайига (ер кўчкига қарши) 150 метрлик галерея қуриш ва темир йўлни модернизация қилиш режалаштирилмоқда.
Шунингдек, ҳукумат Осиё тараққиёт банкидан 30 миллион евро олишни кўзламоқда. Унинг 10 миллиони насия, қолгани грант. Насия 32 йилга, 8 йиллик имтиёзли муддат билан олинади. Кредитнинг ставкаси дастлабки 8 йилда 1%ни кейин 1,5%ни ташкил қилади.
Бу пул Бишкек ва Ўш шаҳарларини, Чуй, Ўш вилоятларининг лаборатория хизматини модернизациялашга ва ривожлантиришган сарфланади.
“Биз лабораторияларни халқаро стандартларга мослашга ҳаракат қиламиз. [...] Маълумотнома ва келишув лойиҳанинг мақсадини ошкор этмайди, шу сабаб биз Бюджет қўмитасининг йиғинида саволлар берамиз”, — деб ёзди Бекешев.