«Йўл» сурат лойиҳаси. Инсоннинг ёруғ дунёга келиши, умри ҳамда ўлими ҳақида таржимаи ҳол

Найзабек Мукамбетов — «Клооп»нинг журналисти, фотосуратчи.

Ёшлигимда барчаси бошқача туюларди. Тушов той бола қувончига тўлган ҳақиқий байрам, никоҳ тўй эса муқаддас одат, таъзияда биринчи марта эшитган нола эса умрбод хотирамдан кетмайди. Бу қадимий урф-одатлар одам ёруғ дунёга келиб, у дунёга сафар қилгунча бирга бўлади.

Менинг суратларим ҳам шу одамнинг босиб ўтган ҳаётини ёритиш ҳаракатидир.

I Бўлим: Туғилиш

Оилада боланинг туғилиши азалдан катта қувонч бўлган ва шундай бўлади. Илгари кўчманчи қирғизлар учун бу бир томондан ташвиш белгиси эди, сабаби ўша вақтларда гўдакларнинг ўлими кўп бўлган. Шу сабаб ҳомиладор аёлларни ҳар томонлама ҳимоя қилиб, ғамхўрлик қилиб, бола ёруғ дунёга келганда уни ҳар қандай ирим-сиримлар билан касаллик ва назардан сақлашга ҳаракат қилишган.

Бола назардан, касалликлардан узоқ, соғлом ва узоқ умрли бўлсин деган ниятда бешик қўшиғи куйлашади. Бешик — болани тебратиб ухлатувчи кароват. У кўпроқ «боланинг ҳаёти арчадай узун» бўлсин деган ниятда арчадан ясалади.
Она боласига меҳр билан қараяпти.

Бола катта бўлиб, биринчи қадамини ташлай деб қолганда «тушов той» бўлади. Бу ола ипни кесиш ирими. У қуйидагича: Боланинг икки оёғига қўйнинг оқ-қора жунидан эшилган ип боғланиб, тўйга ота-онаси билан келган болалар беллашиб югуришади. Боланинг оёғидаги ипни биринчи келгани кесади. Бу урфни тўй эгалари умрбод боласининг йўли очиқ бўлсин, деган ниятда қилишади.

Боланинг оёғини оқ-қора ип билан боғлашмоқда, бу ҳаётда оқ билан қора ёнма-ён юради деганини, қувонч ва қайғу, ҳаёт ва ўлимни билдиради.
Мусобақага қатнашган аёллар

«Бу одат бола социумга қўшилганини билдиради ва бари уни ҳаётдаги йўлини бошлаётганда инсон сифатида қабул қилишади. Тушов тўйга келганларнинг ҳаммаси шу кундан бошлаб қоқилмай, оёқда маҳкам туради деб ишонишади, ишонч бола учун жуда муҳим», — дейди лойиҳанинг муаллифи.

II Бўлим: Никоҳ

Инсон ҳаётидаги кейинги муҳим воқеа, деб никоҳ тўйни айтса бўлади, у билан бугунги кунгача кўплаган урф-одатлар боғлиқ. Масалан, «қиз узатиш» ва «сирға тақиш» маросими, унда қизнинг бўлажак ёрининг онаси қизга сирға тақади. Бу маросимларнинг ҳар бирини маъноси бор — қизни онаси турмуш йўлига узатади, боланинг онаси эса уни оиланинг янги аъзоси қатори қабул қилади. Бу одатлар бир томондан ҳаяжонли, қувончдан чиққан кўз ёш ёки завқ билан, бир томондан қизини турмушга узатаётган ота-онага аянчли бўлади.

Никоҳ кўйлак кийган қизнинг дугоналари унга ёрдам бераётган вақт. Қизни бола ва унинг дўстлари куёв боланинг уйига олиб кетишяпти.
Қиз янги уйга келганида йигитнинг онаси ёки бувиси келинга рўмол ўратади. Кўп ҳолда рўмолни «чимилдиқдан бошлаб ўз ўрнини топсин» деган ниятда боланинг қариндошлари орасидаги энг кекса аёл ўратгани яхши дейилади.

Чимилдиқ — янги келин келганда ўтирадиган жой. Янги оила қурганлар одат бўйича чимилдиқнинг ичида ётишади.

III Бўлим: Фалокат

Гулиза Урустамбек қизи.

Ҳаёт фақатгина қувонч ёки яхши умид билан ўтмайди. Турмушнинг айрим вақтлари ўкинч, ўчмайдиган доғ қолдиради. 2022 йилнинг сентябрида Боткенда бўлган воқеалар мана шундай туйғуларни англатади. Қирғизистон билан Тожикистоннинг чегарага яқин ҳудудларида қуролли тўқнашув бўлиб, ўнлаган одам ҳалок бўлиб, уй-жойсиз қолиб, келажакдаги умидидан айрилган.

Суратчи Гулиза Урустамбек қизи Боткенга бориб, одамларнинг тақдирини суратга олиб келган.

«Боткенда чегара можаросидан жабрланган қишлоқ яшовчилари билан суҳбатлашиб, уларни суратга олиб, 8 кун юрдим. Бир воқеа жуда юрагимга қаттиқ ботди. Қапчиғай деб номланган қишлоқда бир кишининг уйи тўлиқ ёниб кетиб, уйининг вайроналари устида ўтирган экан. Биз унинг олдига бориб учрашгандан кейин, бир нарсани излаб кетди. Аввалига тушунмадим. Билсак, у вайроналар остидан чойнак излаб, бизга чой қайнатиб бермоқчи бўлган экан», — дейди Гулиза.

IV Бўлим: Ўлим

Бизнинг жамиятда ўлим одатда кўп эсланмайди, аммо у эртами-кечми ҳар бир одамнинг бошига тушади. Бу қайғули воқеанинг биринчи белгиси — уйнинг ҳовлисидаги бўз уй. Марҳумнинг жасади бир неча кун мана шу бўз уйда бўлади, у билан видолашиш учун. Бўз уйнинг ичида марсия айтилади — аза қўшиғи деса бўлади.

«Кичиклигимда тазияга бориб қолганимда, ҳамма йиғлаб, марзия айтганида танам зириллаб кетгани эсимда. Ўша ҳолат ҳамон кўз олдимда. Одамнинг бутун ҳаёти бир қўшиққа сиғиб, айтилгани ҳайрон қоларли», — дейди Найзабек.

Марсия — аза маросимида, уни аёллар айтади. Марсия айтганда марҳумнинг бутун ҳаёт йўли, қандай одам экани хотирланади.

Жаноза – вафот этган одамга бағишлаб ўқиладиган намоз. У қатнашганлар марҳумнинг мисолида ўтмишни хотирлаш, ҳозирдаги вазиятни сарҳисоб қилиш ва келажак ҳақида чуқур ўйлаш мақсадида қилинади. Дафн қилиш: Марҳумнинг қариндошлари тупроқ солишяпти. Тупроқ солишга фақат эркаклар қатнашади, аёллар қатнашиши мумкин эмас.

Жасадни дафн қилиб келгандан сўнг эркакларга алоҳида, аёлларга алоҳида гўшт тортилади. Улар вафот этган одамни дуо қилиб, марҳумнинг ортидан қолган болаларига фотиҳа беришади.

Қабрни зиёрат қилиш: Қирғизларда вафот этган одамнинг қабри зиёрат қилиниб, қуръон ўқиб бағишлаб туриш уни ҳурмат қилиш билан баробар.

Найзабек Мукамбетов билан Гулиза Урустамбек қизининг сурат лойиҳалари «Сорос-Кыргызстан» Фондининг ёрдами билан IDEA CA томонидан амалга оширилган MediaJasa лойиҳаси асосида тайёрланган. Уларнинг асарлари Бишкекда Гапар Айтиев номидаги музейга қўйилган.