Шаҳар суди Бишкек марказида митинг ўтказишни тақиқлаган қарорини кучида қолдирди

130

Бишкек шаҳар суди адвокат Бактибек Жумашевнинг шаҳарда 1 июлгача митинг ўтказишни тақиқлаган туман судининг қарори бўйича берган даъво аризасини қаноатлантирмади.

Жумашевнинг айтишича, суд коллегияси қарор қабул қилишда даъво аризаси муддатидан кеч берилган, деган сабаб келтирган Адвокат буни шаҳар судининг шунчаки баҳонаси, деб ҳисоблайди.

«Биринчи май туман судининг қарори ҳақида 3 апрель куни ўқиб, 4 апрелда эрталаб суднинг офисига қўнғироқ қилиб, қарорни сўрадим. 5 апрелда 16:30да телефон қилишган, ярим соатдан кейин ҳужжат қўлимга тегди. 6 апрелда шаҳар судига апелляция аризаси бердим», — дейди адвокат.

Жумашев суднинг митинг ўтказишни тақиқлаган қарори Конституцияни ва «Тинч йиғилишлар ҳақидаги» қонунни бузади, деб таъкидлади. У шаҳар судининг қароридан Олий судга шикоят қилишини қўшимча қилди.

Бишкекнинг марказий қисмида митинг ўтказишга 2022 йилнинг мартида тақиқланган. Бу қарорни Биринчи май туман ИИБи чиқариб, суд буни қонуний деб топган.

Чекловлар Россия элчилиги олдида Украинадаги урушга қарши ва Украинани қўллаш бўйича акциялар ўтгандан кейин киритилган.

Митинглар тақиқланишига боғлиқ омбудсмен Атир Абдрахматова билдирув билан чиқиб, суднинг қарорини «асоссиз» деб атаган.

Шу йилнинг 3 апрелида туман суди митинг ўтказиш тақиқини 1 июлгача узайтирган.

Митинг ўтказиш Президент администрацияси, Жогорку Кенеш, Олий суд, Россия элчилиги, МХДҚнинг биноси олдида ҳамда Панфилов паркида, Турсунбаева номидаги гулбоғда, «Ала-Тоо» майдонида ва Эркинлик гулбоғида тақиқланган.

Бу чекловларни давлат ва муниципал расмий тадбирларни ўтказишга алоқаси йўқ. Бошқа митинг ёки акциялар Максим Горкий номидаги истироҳат боғида ўтиши керак.