Жалолободдаги Тўқтоғул Сотилганов номидаги истироҳат боғи 23 млн сомга таъмирланади

115

Жалолобод шаҳрида Тўқтоғул Сотилганов номидаги истироҳат боғи 23 млн сомга реконструкция қилинади. Бу ҳақда 12 апрелда шаҳар мэриясидан билдиришди.

Маълумотларга кўра, истироҳат боғида ёритиш, йўлаклар, ўриндиқлар тўлиқ янгиланиб, ободонлаштириш ишлари олиб борилади. Боғдаги фонтан таъмирланади. Қурилиш Жалолобод вилоятининг ривожлантириш жамғармаси томонидан молиялаштирилади.

Муаллиф: Акмарват Абдилла қизи