Суд 15 ёшли қиз билан жинсий муносабатда бўлган кишини 7 йилга ҳукм қилди

108

Чуй вилоят суди ўсмир билан жинсий ҳаракатлар қилган кишини айбдор деб топиб, етти йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда «Клооп»га вилоят судининг матбуот хизматидан билдиришди.

Суд мажлиси мартнинг охирида ўтган. 24.kg нашрининг маълумоти бўйича, айбланувчи 15 ёшдаги қизнинг вояга етмаганини билиб туриб, бир йил давомида у билан жинсий алоқада бўлган.

Биринчи инстанциядаги суд фуқарони озод қилиб, оқлаган, аммо айбланувчи томон бу қарорга қарши бўлиб, Чуй вилоят судига мурожаат қилган. Натижада суд мазкур шахсни етти йилга ахлоқ тузатиш колониясига ҳукм қилган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022 йили республикада болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 жиноят иши қўзғалган. Шунингдек, ИИВ бошчиси Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йилдан-йилга ортаётганини айтган.

Агар сиз болаларга нисбатан зўравонликка дуч келсангиз ёки гувоҳи бўлсангиз, унда «Болаларнинг ишонч телефони» марказининг 111 рақамига аноним ва бепул қўнғироқ қилсангиз бўлади. Марказга ўлканинг барча ҳудудларидан қўнғироқларни қабул қилади ва туну кун, дам олишсиз ишлайди.

Бундан ташқари, зўравонликка учраган болаларга ёрдам берадиган марказлар ишлайди. Бу ерга қуйидаги манзиллар билан мурожаат қилса бўлади:

  • Бишкекдаги болаларга ёрдам бериш марказининг рақами: +996773192099 ва +996707079597.
  • Жалолободда болалар учун «Ак жол» реабилитация маркази ишлайди, марказнинг алоқа рақами: +996773741191.