«Қумтор» ишининг икки фигуранти уй қамоғига чиқди

120

«Қумтор»даги коррупция иши бўйича қўлга олинган икки киши уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда Жогорку Кенешнинг йиғинида бош прокурор Курманкул Зулушев ўзининг 2022 йилдаги иши ҳақидаги ҳисоботида айтди.

Зулушев мамлакатга 1 млрд 146 млн 449 минг сом миқдорида келтирилган зарар бўйича тўрт жиноят иши қўзғалганини таъкидлади.

«Бугунги кунда мазкур зарарнинг 830 млн 826 минг соми ундирилди. Қамоқда ётган тўрт ходимнинг иккиси бугун уй қамоғига чиқди. Тенгиз Болтурук бўйича терговчилар [уни] қайта сўроққа чақирди. Бироқ бу одам давлатга келтирилган зарарни тўлаш бўйича бошидан терговдан бош тортаётганини биласизлар. Бугунги кунда зарарнинг 80%дан ортиғи ундирилди. Жиноят ишларининг тергови якунланиб қолди. Аммо яқин орада [ишни] судга юборамиз», — деди Зулушев.

«Қумтор» бўйича тузилган депутатлар комиссиясининг ҳисоботи кўрилган парламентнинг 16 мартдаги йиғинида бош прокурорнинг ўринбосари Умуткан Конкубаева «Қумтор»даги коррупция бўйича қўлга олинганлар 642 млн сом зарарни қайтарганини билдирган.

Шунингдек, қўлга олиниб, ТИЗОда ўтирганлар: «Қумтор»нинг собиқ ташқи бошқарувчиси Тенгиз Болтурук, компаниянинг молия бошқармасининг директори Рисбек Токтогулов, компаниянинг собиқ ижрочи директори Канат Курманов билан Руслан Енгаличев номли фуқаро бўйича тўрт жиноий иш тергов қилинаётганини айтган.

Бунгача президент Садир Жапаров «Қумтор» иши бўйича қўлга олинганлар давлатга келтирган зарарни тўлагандан кейингина судлар уларни уй қамоғига чиқариш бўйича эҳтиёт чорасини кўриб чиқади, деб билдирган.