Тинибекова: Ўтган йил мен учун омадсиз келди, ҳозир ўзим билан ўзим курашдим

144

Айсулуу Тинибекова Остона шаҳрида бўлаётган Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритиб, бешинчи марта Осиё чемпиони бўлди. Ғалабадан сўнг у ўз ҳис-туйғуларини мухлислари билан ўртоқлашди.

«Ўтган йил мен учун жуда омадсиз йил бўлган, шунинг учун бу чемпионат мен учун синов бўлди. [...] Бугун мен ўзим билан ўзим курашдим. Йил бошидан бери жиддий синовларни бошимдан ўтказмоқдаман. Ҳамма одамлар фақат битта ютуқни, бизнинг пьедесталда турганинимизни кўришади [...] Ортимизда жуда кўп меҳнат ва оғир кунлар турибди. Биринчи навбатга ўзимга “Азаматсан!” деб айтмоқчиман. Олдинда жаҳон чемпионати турибди, пухта тайёргарлик кўрамиз. Барча мухлисларимга раҳмат айтаман»,— деди у.

Айсулуу Тинибекова икки карра жаҳон чемпиони, Токиода бўлиб ўтган Олимпиада ўйинларининг кумуш медали совриндори. Шунингдек, Осиё ўйинлари ва бошқа кўплаб мусобақалар ғолибаси.