Айзада Канатбековани ўғирланиб, ўлдирилишига боғлиқ МХДҚнинг терговчиси, Бишкек шаҳар ИИБнинг собиқ бошчиси Бакит Матмусаевга қўзғалган иш судга ўтди. Бу ҳақда 12 апрелда адвокат Нурбек Токтакунов билдирди.
Унинг айтишича, Матмусаевга бепарволик бўйича қўзғалган ишни Бишкекнинг Биринчи май туман суди кўриб чиқадиган бўлди.
Туман судининг матбуот хизмати Матмусаевга қўзғалган иш судга келганини «Азаттиқ»қа тасдиқлади. Биринчи мажлис 25 апрелга белгиланди.
10 апрелда МХДҚнинг терговчиси Матмусаевга бепарволик бўйича айб қўйган. Унда Токтакунов иш айбловни тасдиқлаш учун прокуратурага юборилганини айтган.
«Қўйилаётган модданинг огоҳлантириш муддати бир йилдан кейин тугайди, текширувлар эса кўпга чўзилиши мумкин. Бизнинг судда ишни нари-бери чўзиш техникаси энг юқори даражада туради», — деган Токтакунов.
Бунгача Бишкекнинг Биринчи май туман ИИБнинг милиционерларини бепарволиги бўйича қўзғалган жиноят ишининг муддати эскирган — милициянинг Канатбековани қидирувдаги бепарволиги қизнинг ўлимига сабаб бўлган.
Матмусаев Канатбекованинг ўлимидан кейин ўтказилган хизмат текширувининг натижаси бўйича Бишкек шаҳар ИИБнинг етакчиси ишдан бўшатилган. 2022 йили февралда Матмусаев ички ишлар органларида ишлаётгани маълум бўлган. У юридика бўлимининг бошлиғи бўлиб тайинлангани айтилган.
Айзада Канатбекованинг ўғирланиб, кейин ўлдирилиши
Айзада Канатбекова 2021 йилнинг 5 апрелида тонгги соат 5да ўғирланган. Унинг онаси Назгул Шакенованинг айтишича, у милицияга мурожаат қилганда, улар «аччиқ босар келади, тўй ейсизлар, нимага хавотир бўласизлар» деб кулишган.
Айзаданинг онаси қизини ўғирлаганларни билгани сабаб, унинг кимлигини милицияга айтган — у аввалдан Айзада Канатбекованинг ортидан кузатиб, ўғирлаб кетишга ҳаракат қилган, бир неча марта судланган Замирбек Тенизбаев бўлган. Кузатишлардан қўрққан қиз Қирғизистондан кетишга қарор қилган — у Туркияга чипта ҳам олиб қўйган.
Жиноятни кўчада илинган камералар ёзиб олган — машинанинг рақами ва бир неча киши ўғирлагани маълум бўлган.
7 апрелда Бишкекка яқин жойдаги далада автомашина топилган, унинг ичида қизнинг жасади бўлган. Шунингдек, машинада Айзадани олиб қочган Замирбек Тенизбаевнинг ҳам жасади топилган. Машина бу ерда бир неча кундан бери тургани маълум бўлган. Аммо қизнинг жасади топилишидан бир кун олдин терговчи Айзаданинг онасига қизи тирик ва соғлом эканига ишонтирган.
Қизнинг ўғирланиб, кейин ўлдирилиши ва милициянинг ҳаракатсизлиги жамоатчиликни ваҳимага солиб, ҳуқуқ ҳимоя қилиш органларининг ишига норозилик яратган.
Қизнинг жасади топилган куннинг эртасига ҳуқуқ идораларининг ҳаракатсизлигидан норози бўлган юзлаган фуқаролар Ўш ва Бишкек шаҳарларида митингга чиққан. Йиғилганлар Бишкек шаҳар ИИБнинг бошчиси Бакит Матмусаев билан ички ишлар вазири Улан Ниязбековнинг истеъфосини талаб қилишган.
2021 йилнинг 10 апрелида эгаллаган хизматидан ИИВнинг 12 етакчиси ва ходимлари бўшатилган, 27 милиционер «Лавозимга тўлиқ мос келмаслиги ҳақида огоҳлантириш» тартиб жазосини олган. Шунингдек, 5 ходимга «қаттиқ ҳайфсан берилган».
Айзада Канатбекованинг ўлдирилишига боғлиқ жиноят иши уни ўғирлаб, кейин ўлдирган Замирбек Тенизбаев ўлгани учун тўхтатилган. Тенизбаев ўз жонига қасд қилган.
Бишкекнинг Биринчи май туман суди Айзада Канатбековани ўғирлашда айбланган беш кишини айбдор деб топган. Уларнинг ҳаммаси 6,5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинган.