Рус-қирғиз тараққиёт фонди Қирғизистон тўқайларини тиклаш учун 15 млн доллар сармоя киритишни кўзламоқда

162

Рус-қирғиз тараққиёт фонди Қирғизистон ўрмонларини қайта тиклашга деярлик 15 млн доллар бериш ниятида. Бу ҳақда 11 апрелда фонднинг матбуот хизматидан билдиришди.

Фонднинг маълумотига кўра, маблағ бериш «Қирғизистоннинг ўрмонларига ва яйловларига иқлимли сармоя киритиш орқали углеродни секверстирлаш» лойиҳаси орқали амалга оширилади. Лойиҳа Вазирлар маҳкамаси билан Яшил иқлим фонди орқали амалга оширилади.

Рус-қирғиз тараққиёт фонди «Яшил қиймат занжирини ривожлантириш» лойиҳасини биргаликда молиялаштиради. Фонддан билдиришларича, лойиҳа 20 йилда 19,8 млн тонна кўмир газини секверстирлайди ва ҳаво чиқиндисини 50%га камайтиришга имкон беради.

*Карбонат ангидридни секверстирлаш — атмосферадаги карбонат ангидридни (CO2) тупроқда сақлаш ва узоқ муддат сақлаш — ҳозирда парник газларини ошишига қарши туришнинг энг яхши қарори бўлиб ҳисобланади.

Лойиҳа Тогуз-Торо, Ак-Талаа, Сузоқ ва Ўзган туманларида амалга оширилади. Фонд ишини бошлаган йилдан бери у ерда умумий қиймати 6 млн долларни ташкил қилган 168 «яшил» лойиҳа молиялаштирилган.

«Яқин 8 йилда бу туманларда яна 200 лойиҳа молиялаштирилади деб умид қиламиз. Бу Қирғизистоннинг карбонат ангидридини ҳавога чиқиши бўйича мажбуриятларини ёпишга имкон беради», — деб билдирди мазкур фондининг бошқармаси раиси Артём Новиков.