Кампиробод иши: Суд ишнинг бир нечта айбланувчиларини уй қамоғига чиқарди

161

Маълумотлар янгиланиб турилади

Бугун, 12 апрель куни Бишкекнинг Биринчи Май туман судида, ўтган йилнинг октябридан бери ТИЗО-1да сақланаётган Кампиробод ишининг судланувчиларини ҳимоя қилиш чоралари кўрилмоқда.

Суд қарори билан парламентнинг собиқ депутати Асия Сасикбоева ва Қирғизистоннинг Туркиядаги собиқ элчиси Мамбетжунус Абилов уй қамоғига чиқарилди.

Шунингдек қарор, фаоллар Улукбек Маматаев ва Таалайбек Мадеминовга нисбатан ҳам чиқарилди. Kaktus.Media’ хабарига кўра, фаол Чингиз Капаров ҳам уй қамоғига олинди. Суд унинг иштирокисиз қарор қабул қилди, чунки Капаров 11 апрель куни касалхонага ётқизилган эди.

Капаровнинг адвокати Бакитбек Автандил «Азаттиқ»қа, фаолнинг ўт пуфагига операция қилинишини билдирган эди.

Кампиробод иши

2022 йил октябрь ойида Кемпиробод сув омборининг Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30 га яқин фаол ва сиёсатчи ҳибсга олинган эди. Ҳуқуқ-тартибот идоралари уларни «оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрганликда» айблади. Уларнинг барчаси сув омборининг Ўзбекистонга берилишини очиқ танқид қилишгани қамоққа олишга асос бўлди, деб ҳисоблашади.

Тергов эса кампирободни ҳимоя қилиш бўйича қўмитанинг йиғилишидан ёзиб олинган аудиоёзувга асосланиб, улар кенг кўламли митинглар (мамлакат қонунларида тақиқланмаган) уюштириб, ҳокимиятни босиб олишмоқчи бўлишган, деб ҳисоблашади.

Бироқ қўлга олинганларнинг ҳаммаси ҳам тергов айтаётган қўмитанинг учрашувида иштирок этмаган ва уларнинг ҳаммаси ҳам мазкур қўмита аъзоси эмас. Барча судланувчиларнинг айблов хулосалари бир хил. Уларнинг барчаси ҳамон бир хил қарорлар асосида қамоқда ўтирибди.

2023 йил январь ойида Ички ишлар вазирлиги Кампиробод ишига мутлақо махфий мақом берган, бу бундай қарор асоссиз деган адвокатларнинг норозилигига сабаб бўлган. 15 мартда Бишкек шаҳар суди махфий муҳри қисман олиб ташланган.