Кампиробод иши бўйича қўлга олинган Клара Сооронкулова уй қамоғига чиқарилди

192
Сурат: Azattyk

Ҳуқуқ ҳимоячиси, Конституциявий суднинг собиқ судьяси Клара Сооронкулова 12 апрелда уй қамоғига чиқди. Бу қарорни Биринчи май туман суди қабул қилди.

Аввалроқ унинг адвокати Эркина Убишева Сооронкулова операциядан кейин реабилитацияга муҳтожлигини айтиб, уни бўшатишни талаб қилган. Шифокорлар мартнинг охирида ҳуқуқ ҳимоячиси пневмонияга чалинганини аниқлашган.

20 февралда у соғлиги сабаб операция қилдириш учун касалхонага ётқизилган. Бироқ 14 марта шифокорларнинг тақиқига қарамай қамоққа қайтарилган.

Кампиробод иши

2022 йилнинг октябрида Кампиробод сув омборини Ўзбекистонга берилишига қарши чиққан 30га яқин фаол ва сиёсатчи қўлга олинган. Куч органлари уларга «Оммавий тартибсизлик уюштиришга тайёргарлик кўрган» деб айб қўйишган.

Ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари ва қўлга олинганларнинг яқинлари буни сиёсий таъқиб деб атаб, адолатли текширишни сўраб президентга мурожаат қилиб, бир қанча норозилик акцияларига чиқишган.

Тергов Кампирободни ҳимоя қилиш бўйича қўмитанинг учрашувидан ёзиб олинган аудиога таяниб, улар тўлиқ масштабли митингларни уюштириб (буни давлат қонунлари тақиқламайди), ҳукуматни босиб олишни исташган деб айтмоқда.

Бироқ қўлга олинганларнинг бари тергов айтаётган қўмитанинг учрашувида бўлмаган ва бари мазкур қўмитанинг аъзоси эмас. Аммо барча фигурантларнинг айблов хулосалари бир хил. Уларнинг ҳаммаси бир хил қарорлар асосида тўрт ойдан бери ТИЗОда ўтирибди.

2023 йилнинг январида ИИВ Кампиробод ишига тўлиқ яширин мақомини берган, бу қарор асоссиз деган адвокатларнинг норозилигига сабаб бўлган. 15 мартда Бишкек шаҳар суди яширин муҳр қисман бекор қилинган.