Жапаров ва Путин қирғиз-рус муносабатларини янада мустаҳкамлашга келишишди

146

Президент Садир Жапаров 10 апрелда Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали суҳбатлашди. Бу ҳақда президентнинг матбуот хизматидан билдиришди.

Муассасадан президентлар қирғиз-рус муносабатларини янада мустаҳкамлаш ниятида эканликларини айтишди.

Бу 17 мартда Гаага халқаро суди рус президенти Владимир Путинни қамашга ордер чиқаргандан кейинги Жапаровни у билан суҳбатлашгани ҳақидаги биринчи расмий билдирув.

Унда Гаага суди Путин «камида 2022 йилнинг 24 февралидан бери» болаларни Украинадан Россияга депортациялангани учун жавобгарликка тортилади» деб билдирган. Шу иш бўйича Россиянинг болалар ҳуқуқлари бўйича мухтор вакили Мария Львова-Беловага ҳам ордер чиқарилган.

Путинни қамоққа олишга берилган ордер — халқаро жамоатчиликни рус аскарларининг 2022 йилнинг 24 февралидан бошлаб Украинага тўлақонли ҳужум қилгани жавоб тарзида кўрилган чоралардан бири. Бунгача кўплаган Ғарб давлатлари Россияга қарши аввал қўлланилмаган санкцияларни киритган. Гаага судининг юрисдикциясини 123 давлат тан олади. Рим статутига АҚШ, Хитой, Ҳиндистон, Россия, Исроил, Туркия ва Эрон қўл қўйган эмас. Қирғизистон ҳужжатга 1998 йили имзо қўйган, аммо буни ратификация қилмаган.

Халқаро жиноят судининг қарорига кўра, Путин Рим статутини ратификациялаган давлатлардан бирига борса, қамоққа олиниши керак. Бироқ халқаро жиноят судининг собиқ судьяси Говард Моррисон «Новая газета. Европага» берган интервьюсида бу рамзий қадам эканини айтган.

«Масала халқаро жиноят суди — келишувларга асосланган суд эканида. Югославия ва Руанда бўйича трибуналларга қараганда унинг VII қисмига кўра [БМТнинг уставида] кўрсатилишича, БМТнинг хавфсизлик кенгаши кўрсатиб бера оладиган ваколати йўқ.

Трибуналлар бошқа давлатларни ҳамкорликка мажбурлай олади, Гаага суди номусли мамлакатларнинг қўлловига тобе, бундай қўллов доим ҳам бўлавермайди», — деб тушунтирган Моррисон.

Масалан, у Рим статутини ратификациялаган Тожикистонда Путин қўлга олиниши мумкин деган сценарий амалга ошиши мумкин эмас деган. У Путин барибир олдиндан келишмай ҳеч қаерга бормаслигини таъкидлаган.

Путинни қўлга олишга ордер берилгани ва Россияни Украинага ҳужум қилишига қарамай, Қирғизистон ҳукумати Россия билан аввалгидай ҳамкорлик қилиб, доим дўстлик муносабатларини мустаҳкамлаши кераклигини айтади.

КХҲТ ва Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо Қирғизистон Британиянинг The Economist журналининг маълумотига кўра, «Россияга дўст давлатларнинг» рўйхатида учинчи ўринда туради.

Экспертлар Қирғизистон Россияга ғарб санкцияларини четлаб ўтишга ёрдам бермоқда деб тахмин қилишади. Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг маълумотига кўра, Қирғизистон сўнгги бир йилда Россияга товар реэкспортидан 36 млрд сом даромад топган.