Айзада Канатбекованинг ўлими: Бишкек шаҳар ИИБнинг собиқ раҳбари Матмусаевга айб қўйилди

151

МХДҚнинг терговчиси Бишкек шаҳар ИИБнинг собиқ етакчиси Бақит Матмусаевга масъулиятсизлик бўйича айб қўйилди. Унинг масъулиятсизлиги оқибатида Айзада Канатбекова уни ўғирлаган шахс томонидан ўлдирилган эди. Бу ҳақда 10 апрелда адвокат Нурбек Токтакунов маълум қилди.

Матмусаев Канатбекованинг ўлимидан кейин ўтказилган хизмат текшируви натижаси бўйича Бишкек шаҳар ИИБнинг етакчиси хизматидан бўшатилган. 2022 йили февралда Матмусаев ички ишлар органларида ишини давом эттираётгани маълум бўлган. У юридик бўлимнинг бошлиғи бўлиб тайинлангани айтилган.

«Иш айбловни яшириш учун прокуратурага юборилди. Энди сўз прокуратурада, агар у айбловни яширса, иш Биринчи май туман судига кўриб чиқишга юборилади», — деди адвокат.

У «адолат ўрнади, деб байрам қилишга» ҳозирча эрталик қилишини, сабаби коррупция ва милиция билан прокуратурадаги корпоратив ҳамкорлик ҳам муҳимлигини қўшимча қилди.

«Бундан ташқари, қўйилаётган модданинг огоҳлантириш муддати бир йилдан кейин тугайди, текширувлар узоқ чўзилиши мумкин. Бизни судда ишни нари-бери чўзиш техникаси энг юқори даражада туради. МХДҚ шундай катта лавозимда ишлаган офицерни бепарволиги учун айблаётгани мақташга арзиши билан биз терговнинг камчиликлари ҳақида ҳам айтишга мажбур бўлдик — катта қидирув ишлари ўтмоқда деб ҳужжат қалбакилаштирган Биринчи май туман ИИБнинг бошчиси билан Биринчи май туман ИИБнинг навбатчи терговчиси жавобгарликка тортилмаган», — деди Токтакунов.

Бунга қадар 8 апрелда Бишкекнинг Биринчи май туман ИИБнинг милиционерларини бепарволиги бўйича қўзғалган жиноят ишининг муддати эскирган — милицияни Канатбековани қидиришдаги ҳаракати қизнинг ўлимига олиб келган.

Масъулиятсизлик бўйича ишни МХДҚнинг шаҳар бошқармаси тергов қилмоқда, лекин бу иш орадан икки йил ўтса ҳам ҳеч қандай натижа бермаган.

Айзада Канатбекованинг ўғирланиши, кейин ўлдирилиши

Айзада Канатбекова 2021 йилнинг 5 апрелида тонгги соат 5да ўғирланган. Унинг онаси Назгул Шакенованинг айтишича, у милицияга мурожаат қилганда, улар «аччиқ босар келади, тўй ейсизлар, нимага хавотир бўласизлар» деб кулишган.

Айзаданинг онаси қизини ўғирлаганларни билгани сабаб унинг кимлигини милицияга айтган — у аввалдан Айзада Канатбекованинг ортидан кузатиб, ўғирлаб кетишга ҳаракат қилган, бир неча марта судланган Замирбек Тенизбаев бўлган. Кузатишлардан қўрққан қиз Қирғизистондан кетишга қарор қилган — у Туркияга чипта ҳам олиб қўйган.

Жиноятни кўчада илинган камералар ёзиб олган — машинанинг рақами ва бир неча киши ўғирлагани маълум бўлган.

7 апрелда Бишкекка яқин жойдаги далада автомашина топилган, унинг ичида қизнинг жасади бўлган. Шунингдек, машинада Айзадани олиб қочган Замирбек Тенизбаевнинг ҳам жасади топилган. Машина бу ерда бир неча кундан бери тургани маълум бўлган. Аммо қизнинг жасади топилишидан бир кун олдин терговчи Айзаданинг онасига қизи тирик ва соғлом эканига ишонтирган.

Қизни ўғирланиб, кейин ўлдирилиши ва милициянинг ҳаракатсизлиги жамоатчиликни ваҳимага солиб, ҳуқуқ ҳимоя қилиш органларининг ишига норозилик яратган.

Қизнинг жасади топилган куннинг эртасига ҳуқуқ идораларининг ҳаракатсизлигидан норози бўлган юзлаган фуқаролар Ўш ва Бишкек шаҳарларида митингга чиққан. Йиғилганлар Бишкек шаҳар ИИБнинг бошчиси Бакит Матмусаев билан ички ишлар вазири Улан Ниязбековнинг истеъфосини талаб қилишган.

2021 йилнинг 10 апрелида эгаллаган хизматидан ИИВнинг 12 етакчиси ва ходимлари бўшатилган, 27 милиционер «Лавозимга тўлиқ мос келмаслиги ҳақида огоҳлантириш» тартиб жазосини олган. Шунингдек, 5 ходимга «қаттиқ ҳайфсан берилган».

Айзада Канатбекованинг ўлдирилишига боғлиқ жиноят иши уни ўғирлаб, кейин ўлдирган Замирбек Тенизбаев ўлгани учун тўхтатилган. Тенизбаев ўз жонига қасд қилган.

Бишкекнинг Биринчи май туман суди Айзада Канатбековани ўғирлашда айбланган беш кишини айбдор деб топган. Уларнинг ҳаммаси 6,5 йилдан 7 йилгача озодликдан маҳрум қилинган.