Жоламан Шаршенбеков иккинчи маротаба Осиё чемпиони бўлди

130
Жоламан Шаршенбеков/ UWW

Қирғиз полвони Жоламан Шаршенбеков Остонада ўтаётган кураш бўйича Осиё чемпионатида олтин медаль олди. У грек-рим кураши бўйича 60 кг оғирлик категориясида беллашди. Шаршенбеков курашни финалнинг 1/4 бошлаб, 53 сонияда ҳиндистонлик рақиби Сумит Сумитни 10:0 ҳисобида енгди.

Жоламан Шаршенбеков/ UWW

Ярим финалда қирғиз полвони япониялик Маито Каванни 4:0 ҳисобида енгди.

Финалда Шаршенбеков жанубий Кореялик спортчи Хан Жае Чунгни ҳам 10:0 ҳисобида мағлуб қилди.

Кураш бўйича Осиё чемпионати Остонада 9 апрелда бошланган, чемпионат 14 апрелда якунланади.

Қирғиз жамоасининг ҳисобига икки кунда етти медаль тушди. Акжол Махмудов (70 кг гача), Жоламан Шаршенбеков (60 кг гача) ва Акилбек Талантбеков (82 кг гача) уч олтин медални олишди, бир кумуш медални Узур Жусупбеков (97 кг гача) олди, шунингдек уч бронза медални Роман Ким (130 кг гача), Раззак Бейшекеев (60 кг гача) ва Адилхан Нурланбеков (72 кг гача) қўлга киритди.

23 ёшли Жоламан Шаршенбеков икки марта Осиё чемпиони бўлди. Шунингдек, у жаҳон чемпиони. Бунга қадар у 2018 ва 2021 йили жаҳон чемпионатларида икки марта кумуш соврин эгаси бўлган. 2018 ва 2020 йили ўтган Осиё чемпионатларида икки марта кумуш медални қўлга киритган.