Узур Жусупбеков грек-рим кураши бўйича 97 кг оғирликда беллашди. Финалнинг 1/4 Жусупбеков қозоғистонлик Олжас Сирлибайни 3:1, ярим финалда эса ҳиндистонлик Нариндер Чемани 9:0 ҳисобида енгди.
Финалда қирғиз полвони эронлик спортчи Мехди Мохаммад Балихамзехдехга 4:7 ҳисобида енгилди. Эронликнинг ғалабасини таъминлаган охирги уч очкони судьялар қирғиз полвони учрашув тугашига 15 сония қолганда қоида бузди деб беришди.
Кураш бўйича Осиё чемпионати Остонада 9 апрелда бошланган, чемпионат 14 апрелда якунланади. Грек-рим курашининг спортчилари бу чемпионатда учрашувларни якунлашди. Қолган тўрт кунда аёллар кураши ва эркин кураш бўйича мусобақалар ўтказилади.
Қирғиз жамоасининг ҳисобига икки кунда етти медаль тушди. Аввалроқ Акжол Махмудов (70 кг гача), Жоламан Шаршенбеков (60 кг гача) ва Акилбек Талантбеков (82 кг гача) уч олтин медални олишди, бир кумуш медални Узур Жусупбеков (97 кг гача) олди, шунингдек уч бронза медални Роман Ким (130 кг гача), Раззак Бейшекеев (60 кг гача) ва Адилхан Нурланбеков (72 кг гача) қўлга киритди.
27 ёшли Узур Жусупбеков Осиё чемпиони бўлди. Осиё чемпионатининг бронза медалини икки марта қўлга киритган спортчи, Ислом бирдамлик ўйинларининг кумуш ва Осиё ўйинларининг бронза медалининг эгаси.