Акилбек Талантбеков кураш бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди

135

Қирғиз полвони Акилбек Талантбеков Остонада ўтаётган кураш бўйича Осиё чемпионатида олтин медални қўлга киритди. У грек-рим кураши бўйича 82 кг оғирликда куч синашди.

Чорак финалда Талантбеков ҳиндистонлик рақиби Рохит Дахияни 7:1, ярим финалда эронлик спортчи Алиреза Мохмадипианини 8:0 ҳисобида енгди. Финалдаги курашда қирғиз полвони қозоғистонлик рақиби Диас Каленни 3:2 ҳисобида мағлуб қилди.

Кураш бўйича Осиё чемпионати Остонада 9 апрелда бошланган, чемпионат 14 апрелда якунланади.

Қирғиз жамоасининг ҳисобига икки кунда етти медаль тушди. Аввалроқ Акжол Махмудов (70 кг гача), Жоламан Шаршенбеков (60 кг гача) ва Акилбек Талантбеков (82 кг гача) уч олтин медални олишди, бир кумуш медални Узур Жусупбеков (97 кг гача) олди, шунингдек уч бронза медални Роман Ким (130 кг гача), Раззак Бейшекеев (60 кг гача) ва Адилхан Нурланбеков (72 кг гача) қўлга киритди.

23 ёшли Акилбек Талантбеков шу йилнинг февралида Мисрда бўлиб ўтган мусобақада кумуш медал соҳиби бўлган.