«Байрактар» учувчисиз учувчи аппаратларининг қирғиз операторлари Туркияда малака оширишди

«Байрактар Акинжи» учувчисиз учувчи апаратларининг қирғиз операторлари Туркияда малака оширишди. Бу ҳақда ушбу қурилмаларни ишлаб чиқарувчи турк компанияси Twitter саҳифасида билдирди.

«Bayraktar AKINCI UCAV’нинг битирувчиларининг 8-маросими бўлиб ўтди. Барча турк, озарбайжон ва қирғизистонлик стажёрларни табриклаймиз, уларнинг барчаси ўқишни муваффақиятли якунлашди ва энди улар Bayraktar AKINCI билан бирга ўз ватанларига хизмат қиладилар», — деб билдиришди компаниядан.

«Байрактар Акинжи» - бу Туркиянинг ҳужум қилувчи учувчисиз самолётлари бўлиб, уни Туркия 2021 йили қуролланишда фойдалана бошлаган. «Акинжи» — зарба берувчи дрон. Юк кўтариш қуввати 1350 килограмм, шундан 400 кг ички ва 950 кг ташқи юкни ташкил қилади. Дронда ҳар бирининг қуввати 450 от кучига эга ҳамда максимал учиш оғирлиги 5,5 тонна бўлган икки турбовинтли двигатели мавжуд.

Baykar компаниясининг маҳсулотлари Қирғизистон қуролли кучларида ҳам мавжуд. Бу «Байрактар ТВ2» учувчисиз ҳаво аппаратлари. Улар Қирғизистоннинг қуролли кучларига  2021 йили олинган. Унда Президент матбуот хизматидан улар республика бюджети маблағлари ҳисобидан сотиб олинганини билдиришган, лекин қанча «Байрактар» харид қилингани ва бунга қанча маблағ сарфлангани маълум қилинмаган. Кейинроқ Ғарб ахборот манбаларида Қирғизистон Туркиядан учта учувчисиз самолёт олгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлган.

2022 йил октабрь ойида МҲДҚнинг раиси Камчибек Ташиев ўзининг Фейсбук саҳифасига «Байрактар Акинжи» (Bayraktar Akıncı) учувчисиз самолётлари ёнида тушган суратини юклаб, «”Акинжи” бизники!» Қардош халқимизга раҳмат!» деб ёзган.

МХДҚ ва президент маъмурияти матбуот хизмати «Клооп»га Қирғизистон ушбу дронларни қандай шароитда ва қанчадан сотиб олгани ҳақида маълумот беришдан бош тортди.

2022 йил сентябрида Тожикистон Қирғизистон Боткен вилоятидаги қирғиз-тожик чегарасида кенг кўламли қуролли тўқнашувда дронлардан фойдаланди деб билдирган. Лекин Қирғизистон томони бу маълумотни на тасдиқлади, на инкор этган.