Қирғизистонлик дзюдочилар Осиё кубогининг биринчи куни уч медални қўлга киритишди

180

Қирғизистонлик спортчилар Олмаота шаҳрида ўтаётган дзюдо бўйича Осиё кубогининг биринчи куни уч медаль олишди. Бу ҳақда 7 апрелда ўлканинг дзюдо бўйича миллий федерациясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, Жанар Жолдошева ва Нурмухаммед Муратов кумуш медални қўлга киритса, Алина Молдокулова бронза медаль олди.

Мусобақа ўсмирлар ва катталар орасида ўтказилмоқда. Турнир давомида рейтинг очколар ҳам ўйналади.

Осиё кубоги 7 апрелда бошланган. Унга Қирғизистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Греция, Гонконг, Грузия, Монголия ва АҚШдан келган 400дан ортиқ спортчилар қатнашмоқда. Турнир 9 апрелда якунланади.