Иссиқотада 34 ёшдаги киши скотчланган ҳолатда топилди. Гумондорлар қўлга олинди

187
Қўлга олинган гумондорлар. Сурат: Чуй вилоят ИИББ

Чуй вилоятининг Иссиқота туманидаги 34 ёшли одам қўл-оёғи скотчланиб, далада ётганда топилди. Бу ҳақда 8 мартда «Клооп»га вилоят милициясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 4 апрелда Иссиқотага қарашли Алга қишлоғининг турғуни номаълум одам далада ётгани ҳақида милицияга хабар берган.

Воқеа жойга борган тергов гуруҳининг ходимлари қўл-оёғи, оғзи, кўзи скотч билан боғланган 34 ёшли кишини топишган.

«У 3 апрелда соат 20:00 атрофида Бишкекда машина сотиб оламиз деган номаълум одамлар билан учрашган. Харидорлар уни ўлдирамиз деб қўрқитиб, куч ишлатиб, скотчлаб, машинанинг ҳужжатларини, 50 минг сомини ва iPhone 11 Pro телефонини тортиб олишган. Уни кенг далага олиб бориб, бир кун ушлаб туришган. Range Rover русумидаги машинасини номаълум томонга олиб кетишган», — деб таъкидлашди милициядан.

Бу бўйича «Одам ўғирлаш» ва «Талончилик» моддаси билан жиноят иши қўзғалган. Гумондор сифатида уч киши қўлга олинган — бири Балиқчининг 25 ёшли, қолган иккиси Бишкекнинг 29 ёшли турғунлари. Машина эса Ўш вилояти ҳудудидан топилган.

Туман судининг қарори билан гумондорлар қамоққа олинди. Ҳозирда жиноятга алоқадор бошқа шахсларни қўлга олиш ишлари олиб борилмоқда.