Айзаданинг холаси ҳукуматдан милиционерлардан эҳтиётсизлиги бўйича ишни кўриб чиқишни сўради

174

5 апрель куни Айзада Канатбекованинг ўлдирилганига икки йил бўлди. 8 апрелда эса Бишкекнинг Биринчи Май туман ИИБ бўлими милиция ходимларининг эҳтиётсизлиги туфайли қўзғатилган жиноят ишининг муддати тугайди.

Эҳтиётсизлик иши МХДҚ шаҳар бошқармаси томонидан ўрганилмоқда, орадан икки йил ўтган бўлса ҳам иш судгача етиб бормаган.

Айзаданинг холаси Бактигул Шакенова «Клооп»га тергов нима учун олиб борилмаётгани ва унинг натижалари чиқмаётганини айтиб берди.