Қутқарувчилар Солтон-Саридаги конда ишлаган ишчининг жасадини муз остидан олиб чиқишди

140

Норин вилоятининг Солтон-Сари яйловида олтин қазувчи компаниянинг 31 ёшли ходимининг жасади музнинг орасидан топилди. У юк ташувчи машина билан сувга тушиб кетган. Бу ҳақда вазирликнинг матбуот хизматидан 7 апрелда билдиришди.

Қидирув-қутқарув ишлари. Сурат: ФВВ

Маълумотга кўра, воқеа 5 апрелда бўлган. Марҳумнинг жасади икки кунлик қидирув ишларидан кейин топилди.

«Қутқарувчиларнинг тинимсиз ҳаракатидан сўнг соат 09:12да сувга тушиб кетган кишининг жасади музнинг остидан топилиб, ИИВ ходимларига ўтказиб берилди», — дейишди вазирликдан.

Ўтган йили Садир Жапаров Хитойнинг Zhоng Ji компаниясига Солтон-Сари конини ишлатишга рухсат берган. Конни ишлатишда цианиддан фойдаланилмаса, қазиб олинган олтинни тозалаш Қораболта шаҳрида бўлиши айтилган.

Конни ишлатишга маҳаллий аҳоли кўп йиллардан бери қарши бўлиб келишган. Улар бу ер эмас яйлов эканини ва бу ерда яқин атрофдаги саккиз қишлоқнинг турғунлари молларини боқишини таъкидлашган. Бундан ташқари, маҳаллий аҳоли хитой тадбиркорлари ерни ва сувни булғашмоқда, шу сабаб ҳайвонлар қирилмоқда дейишган.

Норин аҳолиси 2019 йили Zhong Ji хитой компаниясини олтин қазишига қарши бўлиб, маҳаллий халқ билан компания ўртасида жанжал чиққан. Шундан сўнг ҳукумат хитой компаниясининг ишини вақтинча тўхтатган. Компания раҳбарияти ходимлари билан техникаларини Хитойга олиб кетган.