Ҳуқуқ ҳимоячиси Назгул Турдубекова Бишкек шаҳар ИИБнинг бошчиси Азамат Ногойбаевнинг «жамоаси» унинг Фейсбукдаги саҳифасини блоклашга ҳаракат қилаётган бўлиши мумкинлигини билдирди.
У Фейсбукдаги саҳифасига, нотаниш кишининг овози унинг Фейсбукдаги саҳифасини блоклаш учун саҳифа устидан қандай шикоят қилса бўлишини тушунтираётгани олинган видеони жойлади.
«Қизларни ҳимоя қилиш бўйича кечаги митингдан кейин Ногойбаевнинг жамоаси нима қилаётганини қаранглар. Бишкек шаҳар ИИБнинг штаб бошчиси Улан Кубатбеков менинг саҳифамни қандай блокласа бўлиши ҳақида видеоинструкция кўрсатяпти, уни Бишкек милициясининг ходимларига кўрсатаётган бўлиши мумкин», — деб билдирди ҳуқуқ ҳимоячиси.
Бишкек ИИБнинг матбуот котиби «Клооп»га Турдубекованинг билдирувини инкор қилиб, буни «ҳақиқатга тўғри келмайди» деб билдирди.
Муҳокамага сабаб бўлган билдирув ва митинг
Бишкек шаҳар ИИБнинг бошчиси Азамат Ногойбаев 31-мартда вояга етмаган қизлар катта ёшдаги эркаклар билан «ихтиёрий равишда» жинсий алоқада бўлиши натижасида шундай «воқеалар» бўляпти деб билдирган.
У бу фикрни зўрлашга учраб, беш ойдан кейин ўз жонига қасд қилган 13 ёшли қизнинг воқеаси бўйича саволларга жавоб бераётиб айтган.
3-апрелда шаҳар милицияси олдида Бишкек шаҳар ИИБнинг бошчиси Азамат Ногойбаевнинг истеъфосини талаб қилган митинг ўтган. Митингга йиғилганлар «Вояга етмаган қиз билан жинсий алоқа — зўрлаш деб аталади», «Ногойбаев истеъфога кетсин» ва «Шаҳарга виждонли милиционер» керак деб ёзилган плакатларни олиб чиқишган.
Митингчилар олдига Ногойбаев чиқмаган. Бироқ Ногойбаев журналистларнинг олдидаги билдирувида «нима деб айтган сўзини англаб турганини, бунинг учун жавобгарлигини» билдирган. Бироқ Ногойбаев журналистлар унинг сўзларини нотўғри таҳлил қилишган деган.
Унинг айтишича, у «вояга етмаганларни айбламоқчи бўлмаган», шунчаки «вояга етмаганлар уйдан чиқиб кетганида қидирувда бўлиши, зўравонликка учраши, жинсий алоқада бўлаётган фактлар борлигини етказмоқчи бўлган».